Андрес обрадор мексика президенти булди — узбекистон

Андрес обрадор мексика президенти булди — узбекистон

Андрес обрадор мексика президенти булди — узбекистон

Мексиканинг янги президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор шанба куни касамёд кабул килди. У давлат рахбари лавозимида 2024 йилга кадар фаолият курсатади, дея хабар берди Euronews телеканали.
Инаугурация маросими вактида Андрес Обрадор коррупцияга ва жазосизликка карши курашга, шунингдек АКШ ва Канада билан алокаларни мустахкамлашга ваъда берди.
Маросимга президент узининг шахсий автомобилида келди. Андрес Обрадорни бир неча полициячи кузатиб келган, у юрган йуллар бошка автомобиллар учун тусилмаган, светофорларда эса хохловчилар у билан расмга туша олган.
Андрес Обрадор Чапультепек паркидаги президент кароргохидан фойдаланишни хам рад этган, эндиликда бу ер барча хохловчилар дам олиши мумкин булган маданият марказига айлантирилади.
Орадан 2,5 йил утиб янги президент референдум утказишни режалаштирмокда. Шу йул билан Обрадор фукаролар унинг давлат рахбари лавозимида колишини истайдими-йукми, деган саволга жавоб олади.
Андрес Обрадор сунгги ун йилликда сул карашдаги илк Мексика президенти булди: бунга кадар мамлакатни центрист Институцион инкилобий партия ва икки марта унг консерватив Миллий харакат партияси вакиллари бошкарган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.