Анвар бердиев андижоннинг май ойидаги энг яхши футболчиси — узбекистон

Анвар бердиев андижоннинг май ойидаги энг яхши футболчиси — узбекистон

Анвар бердиев андижоннинг май ойидаги энг яхши футболчиси — узбекистон

Якунига етган май ойи буйича “Андижон”нинг энг яхши футболчиси аникланди.
Мухлислар орасида утказилган суровномага кура май ойида тажрибали хужумчи Анвар Бердиев энг яхши футболчи деб топилди.
“Андижон” май ойида жами 6та уйин утказиб, жами 14та очко жамгарди. Бердиев мазкур учрашувларнинг 4тасида иштирок этиб, ракиблар дарвозасини турт марта аник нишонга ола билди. Тажрибали хужумчининг айникса сафарда “Норин”га карши бахсда киритган 2та голи мухим галабани таъминлади. Шунингдек Анвар Бердиев колган иккита тупини “Хоразм”га карши бахсда киритди. Бу сафар эса унинг голлари “Андижон”га дурангни такдим этди.
Бир суз билан айтганда, 39 ёшли футболчи узининг бой тажрибаси эвазига “Андижон”га катта ёрдам бермокда. Унинг голини олдиндан хис килиши купинча ракиб посбонларини кийин вазиятга тушириб куймокда дейиш мумкин.
Май ойи буйича утказилган суровнома якунлари:
1. Анвар Бердиев – 49 балл.
2. Шахбоз Жумабев – 14.
3. Дилмурод Махмудов – 12.
4. Иброхим Отахонов – 9.
5. Фарход Бекмуратов – 5.
6. Акбар Ходжаев – 4.
7. Санжар Аскаралиев – 4.
8. Лочин Долимов – 4.
9. Кахрамон Махамаджонов – 3.
10. Ойбек Нурматов – 2.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.