Апл манчестер дербисида мехмонлар галаба козонишди — узбекистон

Апл манчестер дербисида мехмонлар галаба козонишди — узбекистон

Апл. манчестер дербисида мехмонлар галаба козонишди — узбекистон

Англия Премьер-Лигасининг 16-туридан урин олган “Манчестер Юнайтед” хамда “Манчестер Сити” жамоалари уртасидаги марказий учрашув якунига етди. Унда мехмонлар 2:1 хисобида галаба козонишди.
Дастлаб, 43-дакикада Давид Сильва жарима майдончасида бир узи колиб кетиб, хисобни очди. Орадан беш дакика утиб Маркус Рэшфорд Фабиан Делфнинг хатоси эвазига Эдерсонни догда колдирди.
Жамоалар танаффусга айнан шу хисобда чикиб кетишди. Иккинчи булимнинг 54-дакикасида химоячи Николас Отаменди худди биринчи голдаги сингари Лукакунинг хатосидан сунг “Сити”нинг иккинчи голини урди.
Шундан сунг, “Манчестер Юнайтед” майдонга Златан Ибрагимович ва Хуан Маталарни туширди.
Лекин “Сити” каршилигини ушбу футболчилар хам синдира олишмади ва натижада “шахарликлар” “Манчестер Юнайтед”нинг уз майдонидаги 40 талик маглубиятсиз сериясига якун ясаб навбатдаги уч очкони кулга киритишди.
АПЛ, 16-тур.
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 1:2.
Голлар:0:1 – 43 Сильва, 1:1 – 45 Рэшфорд, 1:2 – 54 Отаменди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Рохо (Линделеф, 46), Смоллинг, Валенсия, Янг, Эррера (Мата, 82), Матич, Лингард (Ибрагимович, 76), Рэшфорд, Лукаку, Марсьяль.
Манчестер Сити – Эдерсон, Компани (Гюндоган, 46), Отаменди, Уокер, Делф, Сильва, Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне, Сане (Бернарду Силва, 88), Габриэл Жезус (Мангаля, 59).
Огохлантиришлар:Уокер (4), Рохо (36), Рэшфорд (63), Сильва (73), Эррера (79), Янг (90).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.