Asia alliance bank ва globuz банкоматда валюта айирбошлашни йулга куйди — узбекистон

Asia alliance bank ва globuz банкоматда валюта айирбошлашни йулга куйди — узбекистон
Asia Alliance Bank Ягона халкаро процессинг маркази (GlobUz) билан хамкорликда Узбекистонда биринчи булиб валюта айирбошлаш имкониятига эга булган банкоматни такдим этди. Уз узига хизмат курсатиш ускунаси 15 январдан ишга туширилди. Asia Alliance bank банки бош идорасига жойлаштирилган хозирда ягона булган банкомат накд куринишдаги АКШ долларини накд сумларга айирбошлайди. Тез орада банкнинг барча филиаллари ва филиаллардан ташкарида булган нукталарга шу каби банкоматларни жойлаштириш режалаштирилган.
Накд пулларни банк ходимлари иштирокисиз куну тун айирбошлаш курси буйича алмаштириш мумкин. Якин вактларда евро ва Россия рублини айирбошлаш йулга куйилади.
Ягона халкаро процессинг маркази бош директори Шухрат Курбоновнинг маълум килишича, бирламчи вазифа куну тун ишлайдиган валюта айирбошлаш банкоматларини ишга туширишдан иборат. «Биз накт хорижий валюта кабул килиб, сум беришни йулга куйдик, чунки бу айирбошлаш пунктларининг асосий фаолияти шундан иборат. Техник тизим тескарисини хам бажара олади, бирок ягона нокулайлик — банкоматлар ишланмалари базаларида хозирча янги 10 минг ва 50 минг сумлик купюраларнинг хакикийлигини текшириш имконияти мавжуд эмас. Хозирда ушбу купюраларни базага киритиш ишлари кетмокда, уйлайманки тез орада бу амалга оширилади. Агарда конунчилик накд хорижий валюталарни сотишга рухсат берса, ушбу банкоматлар мазкур вазифани хам бажара олади», — деди Шухрат Курбонов.
Сумлар 1000, 5000, 10000 ва 50000 сум номиналдаги банкноталар 2000?2500 та пул сигимига эга туртта кассеталарда сакланади. «Факатгина битта чеклов мавжуд — банкоматлар бир мартада 40 та, тахминан 240 доллар [эквивалентидаги] банкноталарни бера олади. Статистика буйича асосий одамлар айирбошлаш пунктларига 100?300 доллар топширишади», — деди GlobUz рахбари.
Хозирда банкомат GlobUz карталарини хам кабул килмокда, бирок якин кунларда Visa, Master Card ва UnionPay карталарини хам интеграция килиш кутилмокда. Шунингдек Ягона умумреспублика процессинг маркази (UzCard) билан интеграция килиш ишлари хам олиб борилмокда.
Видео
Комментарии 0