Ахоли сони йил бошидан бун 4018 мингга купайди — узбекистон

Ахоли сони йил бошидан бун 4018 мингга купайди — узбекистон

Ахоли сони йил бошидан буён 401,8 мингга купайди — узбекистон

1 октябрда Узбекистонда доимий яшовчи ахоли сони 31 миллион 977,1 минг кишини ташкил этди, дея хабар килди Давлат статистика кумитаси ахборот хизмати. Усиш йил бошига нисбатан 401,8 минг киши ёки 1,3 фоиздан иборат булди.
Шахар ахолиси сони 16 миллион 181,4 минг кишини (жами ахоли сонига нисбатан 50,6%), кишлок ахолиси сони 15 миллион 795,7 минг кишини (жами ахоли сонига нисбатан 49,4%) ташкил этди.
Январь-сентябрь даврида 532,4 мингта бола тугилиб, мос равишда тугилиш коэффициенти 22,4 промиллени ташкил килди (2015 йилда 22,8 промилле булган).
Бу давр мобайнида 108,9 минг улим кайд этилган булиб, улим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этди.
Руйхатга олинган жами улганларнинг 59,4 фоизи кон айланиш тизими касалликларидан, 8,9 фоизи усимталардан, 5,9 фоизи овкат хазм килиш аъзолари касалликларидан, 5,2 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 6,3 фоизи бахтсиз ходиса, захарланиш ва жарохатланишлардан вафот этган.
Туккиз ой мобайнида 5,6 мингта 1 ёшгача булган болалар улими кайд этилди ва гудаклар улими коэффициенти 10,1 промиллени ташкил этди. 1 ёшгача улган жами болаларнинг 55,5 фоизи перинатал даврда юзага келадиган холатлардан, 24,4 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 9,8 фоизи тугма аномалиялардан, 3,1 фоизи юкумли ва паразитар касалликлардан вафот этган.
Январь-сентябрь ойларида ФХДЁ органлари томонидан 176,1 мингта никох ва 22,2 мингта никохдан ажралишлар кайд этилган. Никох тузиш коэффициенти 7,4 промилле, никохдан ажралиш коэффициенти эса 0,9 промиллени ташкил этди.
Республика буйича кучиб келганлар сони туккиз ой ичида 106,5 минг кишини, кучиб кетганлар сони эса 128,2 минг кишини ташкил этди. Миграция салдоси минус 21,7 минг кишини ташкил этди (2015 йилда минус 23,1 минг киши булган).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.