Азамат абдураимов саралашнинг энг мухим уйинини бой бердик — узбекистон

Азамат абдураимов: саралашнинг энг мухим уйинини бой бердик — узбекистон

Сунгги икки кунда Узбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 3-саралаш боскич 8-туридаги маглубияти мухлису мутахассислар томонидан керагидан ортик мухокама килинди.
Мураббийлар ва футболчилар шаънига айтилмаган деярли «ширин суз» колмади. «Озоди»даги маглубият терма жамоамизнинг мундиалга тугридан-тугри чикиш имкониятларини кескин пасайтириб юборди.
Энди узимиз колган икки уйинда галаба козонишдан ташкари асосий ракибнинг маглубиятини хам кутишга мажбур буляпмиз. Буни карангки, Жанубий Корея термаси Катарда очкосиз колиб, ишимизни бироз енгиллаштирди.
Начора, бундан турт йил аввалги вазият яна такрорланяпти. Яна хаммаси узимизга боглик булиб колмокда. Аммо Техрондаги каби уйин курсатилса, вазият янада чигаллашиши аник. Турт йил аввал бизни ЖЧ-2014дан бор-йуги иккита туп махрум килганди.
Бу сафар энди очколар хам етмай колади, чоги. Биз собик футболчи Азамат Абдураимов билан сухбатлашиш асносида Эронда булиб утган уйинни тахлил килишга уриниб курдик.
— Азамат ака, шахсан сизда Техрондаги уйиндан олдин ижобий натижага умид бормиди?
— Албатта, мен хам барча мухлислар сингари галабага умид килгандим. Ишонган эдим, демокчи эмасман. Ишонч ва умид уртасида фарк бор. Бунгача Эронни Миржалол Косимов мураббийлигида «Озоди» стадионида маглуб этишни уддалаган эдик. Очигини айтсам, мен мураббийларга эмас, купрок футболчиларга ишонгандим. Айникса, терма жамоамиз етакчилари Одил Ахмедов, Азиз Хайдаров ва Сервер Жепаровни саралашнинг энг мухим уйинида жамоадошларини уз ортларидан эргаштира олади, деб уйлагандим. Сабаби, ЖЧ-2018 финал боскичига чикиш учун бизни факат ва факат галаба кониктирарди. Шунинг учун, бу уйинга «майдонда жон бер, лекин галаба козон», деган шиор берган булардим. Колаверса, терма жамоанинг аксарият футболчилари уйиндан олдин берган интервьюларида Эронни маглуб этишларини, мураббийимиз эса мезбонларга «сюрприз» тайёрлаб куйилганини айтганди. Мана шу омиллар терма жамоамизнинг саралашдаги энг зур уйинини курсатиши ва галаба козониши учун умид уйготганди. Афсуски, амалда бундай булмади. Ракибга аталган «сюрприз»ни хам курмадик. Энг ёмони, галабага булган харакат хам кузга ташланмади. Футболда муъжизалар учрайди. Буни хеч ким инкор эта олмайди. Уз мисолимизда айтсак, 1994 йилги Осиё уйинлари фикримга яккол исбот булади. Уша мусобаканинг ярим финалида Жанубий Корея термасини муъжиза эвазига маглуб этгандик. Тан оламиз, кореяликлар биздан яккол устун ва кучли эдилар. Дарвозабонимиз Юрий Шейкин булмаганида биз аник ютказардик. Колаверса, химоячиларимиз хам уйинга жонларини тиккандилар. Агар омад бизга кулиб бокмаганида, уша учрашувда дарвозамиздан аник 5-6та туп утказиб юборардик. Омадга хам куп нарса боглик. Лекин омад галабага иштиёки жуда кучли жамоаларга кулиб бокади. Яна бир бор айтаман, бизнинг йигитларда иштиёк йук эди. Утган йилги Европа чемпионатини эсга оламиз. Уэльс ва Исландия термалари хар бир учрашувда сунгги сонияларгача кураш олиб боришди. Бу икки жамоа махорат ва тажриба бобида ракибларидан яккол кучсиз эдилар. Аммо уша иштиёк эвазига хеч ким кутмаган галабаларга эришдилар. Уз навбатида, мураббийлар штабига хам куп нарса боглик. Эътибор бердингизми, мен мураббийлар штаби жумласини ишлатдим. Хали уйиннинг тактик томондан шакллантирилиши хакида гапирмаяпман. Футболчиларнинг оддий рухий холати хам маромида эмасди. Биз шу кунгача Бабаяннинг яхшигина психолог, кучли мотиватор экани хакида куп эшитганмиз. Унинг бу махорати Филлиппин ёки Яман терма жамоасига карши кечадиган бахсга тайёрлашга етади, ундан купига эмас. Масалан, Сурия билан булган уйинда хам футболчилар мураббийлари ва энг мухими, Ватан учун жон фидо килишга тайёр эканликларини курмадим.
— Нима деб уйлайсиз, бош мураббий уйинга таркиб танлашда адашдими? Бабаяннинг урнида сиз булганингизда, танловингиз кандай буларди?
— Уйин утиб булганидан кейин таркибнинг тугри танлангани ёки аксинча эканлигини мухокама килиш осон. Бундай вазиятда мен хамиша мураббий томон булганман. Жамоадаги хозирги мухит, футболчиларнинг холатини хеч ким мураббийдан яхширок билмайди. Аввалги уйинлар ва Бабаяннинг тактикасидан келиб чиккан холда, Эронга карши учрашувга танланган таркибдан хайратга тушмадим. Бош мураббий натижага жавоб беради, демакки, таркиб танлашга хам у масъул. Агар мен бош мураббий булганимда, майдонга бошка таркибни туширардим. Бу ерда гап маълум бир футболчи хакида кетмаяпти. Гап шундаки, мураббий танлаган тактик схемага уша футболчи жавоб бериши керак. Бошка томондан олиб карасак, футболда шундай конун-коидалар борки, уларни бузиб булмайди. Яъни, уз клубида деярли уйин амалиётига эга булмаган футболчининг майдонга тушишига йул куймаслик лозим.
— Шундай килиб, маглубиятда ким айбдор?
— Галаба футболчиники, маглубият эса мураббийники булиб келган. Натижага хамиша бош мураббий жавоб берган. Бу менинг гапим эмас, балки тарихий хакикат. Хозир маглубиятга бир нечта сабабларни келтириб утиш мумкин. Уйлайманки, хали бу уйин яхшигина мухокама килинади. Кейинги учрашувгача етарлича вакт бор. Хатоларимизни куриб чикиш учун етарли муддат. Хамма гап тугри хулоса чикаришда. Утган йили Сеулда Жанубий Кореяга карши кечган уйиннинг биринчи булимида олдиндан уйланган тактикага гувох булгандик. Футболчиларимиз мезбонларнинг майдонда эркин харакат килишига йул беришмаган эди. Кучли прессинг эвазига кореяликларнинг туп билан эркин муомала килишини чегаралаб куйишганди. Босим остида колган майдон эгалари хато килишга мажбур булгандилар. Бикмаев эса бу «совга»дан унумли фойдаланиб, мезбонларни жазолаганди. Уша учрашувнинг биринчи булимида мураббийлар штабининг иши куринган эди. Эрон билан уйинда худди шундай олдиндан уйланган комбинацион, тактик футболни курмадик. Химоячиларнинг купол хатоси сабаб Азмун майдон марказидан кочиб кетиб, Лобановни ожиз колдирди. Дарвозабон иккала вазиятда хам бизни куткармади.
— Хозир айникса, ижтимоий тармокларда Самвел Бабаянни Александр Лобанов, Игорь Сергеев ва Станислав Андреевга катта ишонч билдираётганликда айблашяпти. Ушбу футболчилар мураббийнинг ишончини окламаётгани эътирозларни яна хам кучайтиряпти. Бу борада фикрингиз кандай?
— Албатта, Андреевнинг эрта алмаштирилиши мураббийларнинг режаларини бузиб юборди. Лекин чап канот химоячисининг жарохат олишини катта йукотиш сифатида кабул килиш керакми? Нима, бизнинг уйинимиз чап канот химоячиси оркали курилиб, хужумларимиз у томонидан ривожлантириладими? Йук, албатта! Энг кутилмаган холат Андреевнинг урнига Хошимовнинг майдонга туширилиши булди. Вахоланки, захира уриндигида Сайфиев утирган эди. Боз устига, Бабаян Денисовнинг уйнай олмаслигини бир неча хафта олдин билганди. Нега уртоклик уйинида чап канот химоячиси булган Фаррух Сайфиев синаб курилмади? Нимага назорат бахсида хам, расмий уйинда хам факат Лобанов майдонга тушиши керак? Мабодо, Саша жарохат олса нима булади? Терма жамоада уйин амалиёти булмаган дарвозабонга мурожаат килинадими? Энди Бабаян наздида бугунги кундаги биринчи ракамли хужумчимиз хакида. Тан олиш керак, Игорь Сергеев хозирда узининг бир пайтлардаги юкори спорт формасидан анча йирокда. У жарохатидан эндигина фориг буляпти. Нимага шундай муаммоси бор футболчига иккинчи булимда хам имконият берилди? Энг мухими нима, биласизми? Бабаянга жамоани кийин вазиятдан олиб чикиб кетиш етишмайди. Хисобда ортда бораётган вазиятда кандай йул тутишни билмайди. Иккинчи булимда мезбонлар хисобда олдинда бораётганларига карамай, футболчиларимизга хужум уюштириш учун имконият беришди. Улар хужумга утиб, таваккал килишмади. Хисобни саклаб колиш учун эхтиёткорлик билан уйнашди. Бизникилар эса бундай имкониятдан фойдаланиб кола билишмади. Мураббийларимиз уйин аввалида учрашувга кандай тактика танланган булса, уша услуб асосида уйнашда давом этишни афзал билишди. Бизнинг мураббийларда тактикани уйиннинг боришига караб узгартириш керак, деган тушунча йук. Канотлардаги футболчилар алмаштирилди. Абдухоликов захирага олингач, унинг урнида, яъни марказий хужум позициясида Сергеев харакат кила бошлади. Яна уша эски — 4-2-3-1 схемасига утилди. Бутун уйин давомида дарвоза томон биттагина зарба йуллай олдик. Шу хам ноаник чикди. Хуллас, ижобий натижа хакида гап-суз булиши мумкин эмас. Дарвозага аник туп йуллай олмаяпмизу, кандай килиб галаба козонамиз? Химоядан хужумга утиш жуда секин амалга ошди. Табиийки, майдон эгалари ортга кайтиб, барча зоналарни ёпишга улгуришди. Эронлик химоячиларнинг буйдор эканлигини била туриб, канотлардан хужумлар ташкил килдик. Темурхужада битта имконият булди. Уша дарвоза томон берилган ягона зарба муаллифи хам Абдухоликов эди. Сергеев эса умуман куринмади. Хуллас, мураббийларга уйин ва таркиб юзасидан саволлар бисёр. Уйлайманки, улар бу саволларга жавоб беришади.

Оцените статью
Добавить комментарий