Барча худудларда тушунтириш ишлари олиб борилмокда — узбекистон

Барча худудларда тушунтириш ишлари олиб борилмокда — узбекистон

Бир киши барча оила аъзолари учун «оилавий» овоз бериш холатларини бартараф этиш максадида бутун Узбекистон буйлаб 100 минг нусхада ташвикот плакатлари чоп этилиб, уларни одамлар гавжум масканларда жойлаштириш ишлари амалга оширилмокда. Бу хакда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улугбек Абдусаломов УзА мухбирига берган интервьюсида маълум килди.
Миллий сайлов амалиёти тарихида биринчи бор Президент сайловига тайёргарлик куриш даврида сайловчилар хукукий маданиятини янада юксалтириш буйича утказиладиган тадбирлар дастури кабул килинди. Унда ахолининг карийб барча катлами: хотин-кизлар, ёшлар, нуронийлар, имконияти чекланган шахслар, харбий хизматчилар, фукароларнинг узини узи бошкариш органлари, мехнат жамоалари, укув муассасалари вакиллари хамда чет элдаги фукароларнинг хам камраб олиниши кузда тутилган.
Жамоат ташкилотлари ва жамгармалар давлат органлари билан хамкорликда «Узим овоз бераман», «Оиламизда хар ким уз овозига эга», «Менинг овозим — мамлакатим келажаги», «Танлаш хукукига эгамиз», «Сайловчилар руйхатида узингни топ» каби акциялар утказилмокда.
Таргибот тадбирлари давра сухбати, семинар, учрашув, бевосита мулокот, конференция, тренинг шаклида, оммавий ахборот воситалари оркали макола, эшиттириш ва курсатувлар эълон килиш, турли рисола, флаер ва бошка таргибот материалларини тайёрлаш оркали амалга оширилмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.