Барселонанинг тоза голини хисобга олмаган хакам примерада энг яхши деб топилди — узбекистон

Барселонанинг тоза голини хисобга олмаган хакам примерада энг яхши деб топилди — узбекистон

Алехандро Хосе Эрнандес Испания чемпионатининг 2016/17 мавсуми энг яхши хаками деб топилди.
Бу хакда Примера хакамларининг техник кумитаси карор чикарган, деб хабар бермокда As.
Утган мавсумда Эрнандес энг катта шов-шувга сабаб булган бахслардан бирини бошкарган. 20-турдан урин олган «Бетис» — «Барселона» (1:1) уйинида у каталонияликларнинг тоза голини хисобга олмаган. 78-дакикада, хисоб мезбонлар фойдасига 1:0 булиб турганида, Неймарнинг зарбасидан сунг, туп дарвоза чизигини кесиб утган, бирок химоячи Айсса Манди уни чикариб юборишга улгурганди. Бош хакам Алехандро Хосе Эрнандес эса гол булганини пайкамай колганди.
Кейинчалик, каталониянинг Sport нашри туп дарвоза чизигини 57 см. га кесиб утганини хисоблаб, голни аниклаш технологиясини зудлик билан жорий этилишини талаб килганди.

Оцените статью
Добавить комментарий