Бахтли булиш сирлари — узбекистон

Бахтли булиш сирлари — узбекистон

Машхур ёзувчи Лев Николаевич Толстой барча бахтли инсонлар бир-бирларига ухшашлигини таъкидлаганди. Хуш, уларнинг умумий томонлари айнан нималарда экан? Замонавий рухшунослар буни куйидагича тавсифлашади:
Утмишни эсдан чикаринг! Токи утмишнинг огир юкини оркалаб юрар экансиз, бахтли булолмайсиз. Качонлардир жиддий бир хато килганмидизгиз? Эслаганингизда, узингиздан уяладиган хотираларингиз борми? Утмиш занжирларидан халос булинг, акс холда, тараккий этолмайсиз. Бугунги кунга мослашиб, эртанги кунга интилиб яшанг.
Уз умрингиз учун маъсулиятни хис килинг! Бахтли булиш учун биринчи навбатда эркин булиш лозим. Вазият кандай булмасин, унга кандай ёндашиш уз кулингизда. Бунинг учун факат узингиз жавобгар буласиз. Уз муваффакиятсизлигингизда бировларни айбламанг.
Атрофдагилар билан яхши муносабат урнатинг! Бу сизга бахт ато этувчи буюк неъматдир. Феъл-атворида мухаббат устунлик килиши кишини бахтга етаклайди.
Уз кизикишларингизга эга булинг! Ишкибозлик бизга майда хурсандчиликлар беради ва улар бирлашиб, бахтга айланади. Шунинг учун кизикишлар доирасини кенгайтириб боринг. Бу билан сиз бахтга элтувчи йулларингизни купайтирасиз. Атрофда шунча кизикарли нарсалар була туриб, киши бахтсиз булиши мумкинми?
Хаётий максадга эга булинг! Бахтга эришиш учун сизга бу жуда зарур. Узингизни бир чуккига йуналтирмасангиз, фикрларингиз таркалиб кетиши мумкин. Максадингиз – хаётнинг узаги.
Узингизда борини кадрланг! Агар ношукур булмасангиз, бахтга етиш унча кийинмас. Узимизда бор булган нарсаларга караш эса кулимизда йук нарсага карашдан кура завклирок. Атрофингизга каранг, бахтли эканингизни пайкаш учун шунча куп асосингиз борки…
Узингизда боридан бошланг! Тушунган одам бахтли булиш учун бутун умри давомида муайян микдордаги маошни ёки юкори мансабни кутиб яшамайди. Узингизда бори билан хам бахтли булиш мумкин. Ахмоклар бахтни тоглар ортидан, акллилар эса – оёклари остидан излайди.
Некбин булинг! Бахтли инсонлар хеч качон кайгули фикрларга берилмайдилар. Вазият канчалик чигал булмасин, улар хамма нарсага яхши куз билан карашади.
Узингизни яратинг! Узингиз учун уз хаётий тамойилларингизни яратинг ва уларга амал килинг. Узингизга булган садокат хам бахт йулидаги мухим омиллардандир. Сиз кимсиз? Бошкалар хаёти билан яшаманг, кимнингдир умиди, сиздан нимадир кутаётгани учун эмас, узингиз учун яшанг. Куйиб берса, одамлар сиздан куп нарса кутишлари мумкин, лекин узингизчалик сизни биров севармикан?
Ижод килинг! Бирор нарса яратиш сизга куч багишлайди ва ахволингизни яхши томонга узгартиради.
Узгариб туринг! Мунтазам тарзда янгиланиб, усиб ривожланиб борсангиз, бахтнинг узи сизни излаб топади. Хаётингизни янги боскичга кутариш учун хамиша янгиликлар излаб топинг.
Уз истеъдодингиздан фойдаланинг! Сиз, аввало, бу истеъдодингизни кашф этишингиз, колаверса, кундалик фаолиятингизда намоён килишингиз лозим. Бахтга олиб борувчи энг тугри йул – уз истеъдодингизни кенгрок намоён этишингизга кумаклашувчи даромад манбаини топишдир.
Майда-чуйдаларга эътибор берманг! Купинча майда гаплар катта бахтга завол етказиши мумкин.
Нафсингизни жиловлаб олинг! Тугри, кишида турли истаклар булиши ёмон эмас, аммо уларнинг соглом акл устидан хукмронлик килишларига йул куймаслик керак. Акс холда, узингизга ортикча бахо бериб, бу билан кулгига колишингиз мумкин.
Бошкаларни бахтли килинг! Бу бахтга эришишнинг энг ишончли усулидир. Уз бахтингиз йулида одамларга яхшилик килинг – ана шунда бунинг узи бахт эканлигига амин буласиз. Кишиларга хамдард булинг. Бу фидокорликнинг олий куринишидир. Бахтга хеч качон худбинлик оркали эмас, балки фидойилик туфайли эришилади.

Оцените статью
Добавить комментарий