Билл гейтс ва марк цукерберг шахмат буйича жахон чемпионлиги учун уйинга ташриф буюради — узбекистон
Билл гейтс ва марк цукерберг шахмат буйича жахон чемпионлиги учун уйинга ташриф буюради — узбекистон
Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва Facebook асосчиси Марк Цукерберг жахон чемпионлиги тожи учун ноябрь ойида Нью-Йоркда булиб утадиган шахмат учрашувига ташриф буюришга розилик билдирди. Бу хакда Халкаро шахмат федерацияси президенти Кирсан Илюмжинов маълум килди, дея хабар бермокда ТАСС.
Гейтс ва Цукерберг розилик билдирди, улар учрашувга келади. Бу очилиш партияси буладими ёки ундан кейинги бирортаси — буни билмайман. Обама, Трамп ва Клинтоннинг жавобларини кутяпман. Хар холда, улар хам хали рад жавобини берганича йук, — деди Илюмжинов.
Шахмат буйича жахон чемпиони унвони учун россиялик Сергей Карякин ва норвегиялик Магнус Карлсен уртасидаги Учрашув 11—30 ноябрь кунлари Нью-Йоркда булиб утади. Учрашув 12 партиядан иборат булади.
Комментарии 0