Бмт бош ассамблеяси узбекистон ишлаб чиккан резолюцияни кабул килди — узбекистон

Бмт бош ассамблеяси узбекистон ишлаб чиккан резолюцияни кабул килди — узбекистон
БМТ Бош Ассамблеясининг 12 декабрдаги ялпи сессиясида «Маърифат ва диний багрикенглик» махсус резолюцияси кабул килинди. Лойихаси Узбекистон томонидан ишлаб чикилган хужжат БМТга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан куллаб-кувватланди, дея хабар килди ТИВ матбуот хизмати.
Мазкур резолюцияни кабул килиш ташаббусини Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда Нью-Йоркда булиб утган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурган эди. Узбекистон таклиф этган резолюциянинг асосий максади — барча учун таълим олиш имкониятини такдим этиш, саводсизлик ва билимсизликни бартараф этишдан иборат. Хужжатда «багрикенглик ва узаро хурматни урнатиш, диний эркинликни таъминлаш, диндорлар хукукларини химоя килиш ва уларнинг камситилишига йул куймаслик»ка хам чакирилган.
Узбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси хабарида таъкидланганидек, резолюция нафакат БМТнинг барча аъзо давлатлари томонидан бир овоздан куллаб-кувватланмади, балки 50 дан ортик давлатлар хаммуаллифлигида кабул килинган. Муаллифлар орасида Киргизистон, Киргизистон, Ливан, Марокаш, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Покистон, Корея Республикаси, Россия, Саудия Арабистони, Сингапур, Судан, Тожикистон, Таиланд, Озарбайжон, Жазоир, Бахрайн, Белоруссия, Гана, Тунис, Туркманистон, Филиппин, Япония ва бошка давлатлар бор.
Резолюцияда таълим, тинчлик, инсон хукуклари, багрикенглик ва дустликнинг олга сурилиши мухим рол уйнаши таъкидланади, шунингдек, дунёда тинчлик ва хавфсизликни мустахкамлаш учун интеграция, узаро хурмат, инсон хукукларини химоя килиш, багрикенглик ва узаро тушунишнинг мухимлиги тан олинади.
Шу билан бирга, кабул килинган резолюцияда БМТга аъзо давлатлар миллий ва халкаро ОАВ хамда Интернетда кенг куламли таргибот ишларини утказиш, багрикенглик, дин ва эътикод эркинлигига рахна солмаслик тугрисидаги маърифий ахборотларни таркатиш каби коммуникацион стратегияни жорий этиш таклиф килинган.
БМТ Бош Ассамблеясида Узбекистон резолюциясини куллаб-кувватлаш максадида Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари, Марокаш, Уммон, Озарбайжон, Панама, Европа Иттифоки ва катор бошка давлатлар делегациялари нутк сузлаб, узбек томонига ушбу мухим ва уз вактида кабул килинган хужжатни такдим этгани учун миннатдорчилик билдирди.
Комментарии 0