Бокс узбекистонликлар таиландда кирол кубогининг 7 медалини кулга киритди видео — узбекистон

Бокс: узбекистонликлар таиландда кирол кубогининг 7 медалини кулга киритди (+видео) — узбекистон

Бокс буйича Узбекистон терма жамоаси Кирол Кубоги номи билан машхур Thailand Invitation International Boxing Tournament халкаро мусобакасида еттита медални кулга киритди. 3?9 апрель кунлари Бангкокда булиб утган мусобакада 18 мамлакатнинг етти нафардан боксчиси иштирок этди.
Узбекистоннинг барча етти вакили уч бронза, уч кумуш ва бир олтин медални кулга киритган холда тулик таркибда совриндорлар каторидан жой олди.
Фото: fb. com/100008283270067
Ярим финал боскичида Жасурбек Латипов (52 кг гача) ва Муроджон Ахмадалиев (60 кг гача) таиландлик Танеса Онгжунт ва Сомчай Вонгсувандан мос равишда маглубиятга учради. Шахобиддин Зоиров (56 кг гача) таиландлик Бутди Чатчая каршилигини енга олмади.
Финал жангларида таиландлик Масук Вуттичайдан маглубиятга учраган Элнур Абдураимов (64 кг гача), хиндистонлик Шуам Кумар Какарадан енгилган Хасанбой Дусматов (49 кг гача) хамда козогистонлик Садриддин Ахмедовдан маглуб булган Шахрам Гиёсов (69 кг гача) кумуш медал билан чекланди. Миллий терма жамоа мураббийи буни уз шогирдларининг 22 апрель куни Тошкентда Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасига карши Жахон бокс серияси сунгги саралаш учрашуви арафасида таваккал килмасликни хохлагани билан изохлади.
Исроил Мадримов эса олтин медал учун кечган жангда кубалик Озли Иглесиас Эстрадани маглубиятга учратди.
Видео

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.