Боровский номидаги тиббит коллежи рахбарлари вазифасидан озод килинди — узбекистон

Боровский номидаги тиббиёт коллежи рахбарлари вазифасидан озод килинди — узбекистон

Пойтахтдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи директори Лутфи Юсупова укув муассасасини уз тизимига олган Узбекистон Согликни саклаш вазирлиги буйруги билан лавозимидан озод килинди.
Согликни саклаш вазирлигидан «Газета. uz»га хабар килинишича, рахбар билан биргаликда укув ишлари буйича директор уринбосари Хилола Бурихужаева ва маънавий-маърифий ишлар буйича директор уринбосари Вазира Хасанова хам вазифасидан четлатилди.
3 май куни коллежнинг 2-боскич талабаси 1999 йилда тугилган Жасурбек Ибрагимов тан жарохати олиб, Тошкент шахар 2-сон болалар жаррохлик шифохонасига ёткизилган ва олган тан жарохатлари натижасида 1 июнь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган.
Миробод тумани ИИБ томонидан Узбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-кисми «д» банди билан жиноят иши кузгатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилган.
Жиноят иши 4 июнь куни Тошкент шахар прокуратураси иш юритувига кабул килинган. Тупланган далиллар мажмуи асосида Ислом Тулаганов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-кисми «д» банди билан айбланувчи тарикасида иштирок этишга жалб килинди ва унга нисбатан «камок» эхтиёт чораси кулланилди.
Бошка шахсларнинг ходисага алокадорлигини аниклаш ишлари олиб борилмокда. Дастлабки тергов жараёнида укитувчилар ва тиббий ходимларнинг харакатларига хам хукукий бахо берилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.