Боруц — дуннинг энг бебош дарвозабони — збекистон

Боруц — дунёнинг энг бебош дарвозабони — Ўзбекистон

Бу йигит инсон зотига тааллу? ли бўлган барча ижобий ва салбий хусусиятларни ўзида жамлаган. Бир? арасангиз, ўз ватандошлари ва? омиладор аёлни Глазгодаги Элдер-Паркда ширакайф безорилар чангалидан халос этаётган, бош? а куни эса мураббий билан пивохўрлик? илаётган бўлади. Таажжубки чекиш ва ичкиликдек зарарли иллатдан фори? бўла олмаган футболчига шунчаки ўртамиёна нашр­лар эмас, La Gazetta Dello Sportдек обрўли газета дунёнинг энг мо? ир дарвозабонлари учлигидан жой берганди. Орадан икки ой ўтар-ўтмас, юксак ба? ога муносиб эканлигини амалда исботлади. Мар? амат дунёнинг энг бебош дарвозабони бўлмиш Артур Боруц ва унинг фаолияти билан танишинг.
Дар? а?и? ат, польшалик посбон Шотландияда ўта ёр? ин ўйинларни намойиш этганди. Жумладан, 2007 йили августда бўлиб ўтган «Спартак»­ка? арши бўлиб ўтган ба? сда айнан «?ирол Артур»нинг ма? орати эвазига «Селтик» ЕЧЛдаги фаолиятини давом эттирганди. Жамоалар танаффусга йўл олган пайтда Артур Владимир Бистровга? арши? аракат? илган жамоадоши — Ли Нэйлорнинг боплаб таъзирини берган,?атто юзига тарсаки тортиб юборганди. Чунки айнан шу? имоячининг бўшанглиги о? ибатида «Селтик» дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар юзага келган. Боруц танг а? волга тушиб? олганди.
Жамоадошлари бир амаллаб Нэйлорни ажратиб олган бўлсаларда, Артур анчагача тинчлана олмади. Хуллас, Москвадаги беллашувни пенальтилар сериясигача олиб борган дарвозабон Титов? амда Калиниченко зарбаларини? айтаргач, муваффа? иятни? анот? о?аётган? ушча? аракатини тасвирлаш ор? али нишонлашга киришди. Чунки Роман Павлюченконинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устинига тегиб, ортга? айтганди. Шундан сўнг глазголик мухлислар Боруцни навбатдаги олий унвон — «Авлиё дарвозабон» тахаллуси билан та? дирлашди. Улар польшалик посбонда? андайдир? айри-табиий? удрат борлигига 100 фоиз амин эдилар.?изи? и, Артурнинг ўзи? ам буни инкор этмасди: «Сўнгги пайтларда болалик йилларим тушимга кирадиган бўлиб? олди. Гўё лифтда 10-?аватга кўтарилаётган бўламан. Шунда тўсатдан? андайдир жин пайдо бўлиб, мени? ува бошлайди. Ба? ирганимча ундан узо? лашишга уринаман. Аммо у тезда етиб олади. Менга зиён етказмаган? олда эркалаб? ити? лайди».
Седльце Варшавадан 100 км. узо? ликда жойлашган миттигина ша? арча. Шар? ий Европа анъаналари асосида бунёд этилган кўп? аватли ўйлардан бош? а иншоотлар бўлмаган бу масканда яшаш жуда зерикарли. Хоккейчининг ў? ли бўлган Артур учун зерикмасликнинг агона воситаси спорт бўлди. Аввалига баскетболга? изи??анди. 9 ёшга чи??анида акаси Херберт билан ма? аллий «Погонь» ФКнинг маш? улотларига ташриф буюурди.?ис? аси, футбол оламига ажойиб дарвозабонни? адя этган икки кишининг бири — Харберт бўлди.
Иккинчиси — мураббий Йозеф Топчевски бўлиб, Боруцни даст­аввал? ужум чизи? ида синаб кўрганди. Тез орада Артурдаги юксак реакция ва тупро??а? оришишга бўлган кучли иштиё??арорни ўзгартиришга мажбур этди. Ака-ука Боруцлар таш? и кўриниш бўйича ўхшаш бўлсалар-да, Херберт ўта? айсар, Артур эса итоатгўй, ювош табиатли эди. Шу боис онаси — Ядвиганинг азалий орзусини рўёбга чи? аришни Херберт чўрткесарлик билан рад этди. Укаси эса она истагига кўра «Ходовяци» ра? с тўгарагига? атнай бошлади. Илк маш? улотга онаси? амро? лигида борган Боруц бир? атор ра? сларни ўзлаштирди. Кейинчалик «Погонь» таркибига? айтди. У пайтда тенгдошлари икки ёш тоифасини ортда? олдиришганди. 13 ёшли Артур ўзининг дастлабки хал? аро мусоба? асини Даниянинг Хёрнинг ша? рида ўтказиб, турнир? олиблигини? ўлга киритганди.
16 ёшли Боруц «Погонь» таркибидан жой олиб, жамоаси каби клубларга? арши майдонга туша бошлади. Бу йўл билан тирикчилик? илиб бўлмайди, деб? исоблайдиган бувиси? истови билан енгил автомобиллар чилангари ихтисоси бўйича ў? ишга кирди. Маълум муддатдан сўнг яна «Погон»га? айтди. Икки йил ўтгач, ёш дарвозабонга омад кулиб бо? ди — Варшавада тани? ли «Легия»га? арши майдонга тушди. Ра? иб? ужумчиларини бартараф этган Артур Польша гранди мураббийларининг эътиборини тортди. Ярим йилдан кейин пойтахт клуби билан Сицилия йи? инига йўл олди. Лекин «Легия» таркибидан жой олиш Боруцга насиб этмади.
Асосий посбон лавозими Гжегохи Шамотульски томонидан банд этилган, Войцих Ковалевскининг ра? обатини синдириш? ам осон эмасди. О? ибатда Артур 1,5 йил захирада юрди, кейин «Дольцан» клубига ижарага берилди. «Сургун»даги 10-15та учрашувдан кейин пойтахтга? айтган кипер бир неча йилдан кейин «Легия» рамзий термасидан жой олишга муваффа? бўлди. Артур Боруц Шотландияга футболчи сифатида эмас, шунчаки сайё? бўлиб борганида? ам «Рейнжерс»нинг ашаддий ра? ибига айланиши? еч гап эмасди — протестант ва католик дини вакиллари азалдан чи? иша олишмаган. «Кў? на фирма» номи билан маш? ур бўлган «Селтик»-«Рейн­жерс»?арама-?аршилигининг асосий кучи? ам диний зиддиятнинг ма? сули: «Селтик» — католиклар клуби, «Рейнжерс» эса — протестантларники.
Табиийки, Боруц? ам «Рейнжерс»га? арши илк учрашувдаё? чинакам душманга айланди. Ра? иб мухлислари сектори? аршисида уларни чўн? интиргандек? илган? аракати учун Шотландия прокуратураси томонидан 500 еврога жаримага тортилди. Можарога Ватикан? ам аралашди: «Энди Шотландия? ам одатий диний? аракатни жиноят деб? абул? иладиган мамлакатга айланди».
Боруцнинг айбдор эканлигини видео ор? али исботлашнинг иложи бўлмади, у «Рейнжерс» мухлисларининг о? заки кўрсатмаларига асосан но? а? жазолангани ойдинлашди. Шу тари? а Артур? ам ашаддий? анимга айланди. Трибунадан ё? илаётган? а?оратларга эътибор бермасликка одатланди. Фа? ат бир марта ўзини о? лашга уриниб кўрди: «Хўп, ўрта бармо? имни кўрсатганим одобсизлик дейлик. Унда оила аъзоларим шаънига айтилаётган? а?оратлар нима? Бу одобдан-ми?».
Австрия-Швейцария майдонларида ўтказилган Европа чемпионатида Артур Боруц жуда ишончли ўйнади. Натижада «ўлик» тўпларни? айтаришга эришган польшалик дарвозабонни германиялик ва австриялик касбдошларимиз «ўзга сайёралик» тахаллуси билан сийлашганди. Футболчи эса «Ювентус»га ўтиши хусусидаги миш-мишларни? азил аралаш инкор этарди: «Битта жамоага 2та Буффоннинг нима кераги бор?». Албатта, майдонда у ўта? увно? ва? озиржавоб йигит эди биро? стадионни чу? ур ўйга толган? олда тарк этарди. Бунинг сабаби эса фа? ат Артур ва Польша терма жамоасининг бош мураббийи Лео Бенхаккерга маълум эди…
21 ёшли пайтида Артур Катаржина исмли? из билан танишиб, уни Шотландияга олиб кетди. 2008 йил июнда ёш оила тўн? ич фарзандини кутаётганди. Бир ой аввалро? Катаржина буюмларини йи? иштириб, уйига? айтиб кетди: «Бундай? аёт жонимга тегди». Катаржина ру? шунос бўлиб, Боруцни ру? ий хаста ва ичувчи, деб? исобларди. Шу боис, ту? илажак фарзандини но? обил отадан? имоя? илмо? чи бўлганди. Биро? ў? лининг ота ме? ридан жудо бўлиши? а?ида ўйламади. Шўрлик Артур Евро даврида мураббийлар штабидан рухсат олиб, Польшага йўл олди, кўз ёраётган рафи? асининг ёнида бўлди,?аммаси изга тушиб кетишига ишонтиришга уринди. Охир-о? ибат, тўн? ич фарзанди билан кўришиб туриш учун Варшавадаги 5 хонали ўйини хатлаб берди. Зеро? ар бир учрашув унинг учун азобга айланди. «Ў? лимни сайрга олиб чи??анимда? айнонам бизни кузатиб юрарди. Афтидан,?очиб кетади деб,?ўр? ишган бўлишса керак.
Тў? ри, мен ичиб турардим, лекин хотинимнинг асоссиз жанжаллари кўпро? ичишимга сабаб бўларди», — дейди Боруц. Оилавий можаролар дарвозабон фаолиятига жиддий зарар етказди. Натижада ичкилик унинг я? ин дўстига айланди. 2008 йил августда терма жамоа Украинага, Артур эса? асратини дардлашиш учун? адрдони — Дариуш Дудка? узурига йўл олди.
Тонгга я? ин ичкиликдан? изариб кетган футболчи жамоадан четлатилгани? а?идаги хабарни олди. Орадан уч ой ўтгач, тиззасидан жаро? атланиб, уйга? амалиб олди — энди бор аламини сигарета ва ичкиликдан олишдан бош? а чора? олмаганди. Аксига олиб, терма жамоага? айтган посбонни Шимолий Ирландияга? арши ба? сда навбатдаги омадсизлик кутиб турганди:?имоячи Михал Жевлаков тўпни унга узатганди. Тўп кичик кўлмакка тушганидан кейин йўналишини ўзгартириб, дарвозадан жой олди. Ана шу кутилмаган автогол Польшанинг ма? лубиятига сабаб бўлди. Шундан кейин Артур олдига ма? сад? ўйди: «Чекиш, ичишни ташлашим, 20 кг. га озишим керак».
Ў? лини тушкун кайфиятдан олиб чи? иш учун Владислав Глазгога йўл олди. Ота-боланинг? амкорликдаги? аракатлари самара бериб, кипер яна футболга? айтди.?ўшимчасига, Сара исмли? из билан танишиб, турмуш? урди.?озир 2 нафар фарзанднинг отаси. Футболчилик фаолияти? ам аста-секин изга тушди. Синиша Михайловичнинг «Фиорентина»сида кўп ўйнамаган бўлсада, «Бавария»дан таклиф олди. Аммо ўз одатига кўра уни рад этди: «Битта жамоага 2та Нойернинг нима кераги бор?!» Шу тари? а чемпионшипга йўл олган посбон? озирда «Борнмут» сафида АПЛда тўп сурмо? да. Я? инда Ибрагимовичнинг «ну? та»дан йўллаган зарбасини? айтарди. «?ирол Артур»нинг нав-батдаги орзуси -?ачондир «Легия» таркибида майдонга тушиш!
Артур Боруц
Ким: «Борнмут» дарвозабони
?айси жамоаларда ўйнаган: «Легия», «Селтик», «Фиорентина», «Саутгемптон».
2016|2017 йиллар мавсумидаги натижаси: 27та ўйин, 51та гол ўтказиб юборган.
Хоббиси: «Рейнжерс» мухлислари жи? ига тегиш.
Дўстлари: «Селтик» мухлислари
Душманлари: «Рейнжерс», Франтишек Сиуда, Эйден Макгиди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.