Бош прокурор жасурбек ибрагимов улими юзасидан тергов харакатларини шахсан назорати остига олди — узбекисто

Бош прокурор жасурбек ибрагимов улими юзасидан тергов харакатларини шахсан назорати остига олди — узбекистон

Боровский номидаги Тошкент шахар тиббиёт коллежи укувчиси Жасурбек Ибрагимовнинг улми буйича жиноий ишни тергов килиш жараёни Узбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг шахсий назорати остига олинди. Бу хакда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар килди.
Аввал хабар килинганидек, 3 май куни коллежнинг 2-боскич талабаси 1999 йилда тугилган Жасурбек Ибрагимов тан жарохати олиб, Тошкент шахар 2-сон болалар жаррохлик шифохонасига ёткизилган ва олган тан жарохатлари натижасида 1 июнь куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган.
Холат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан Узбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-кисми «д» банди билан жиноят иши кузгатилиб, дастлабки тергов харакатлари олиб борилган.
Жиноят иши 4 июнь куни Тошкент шахар прокуратураси иш юритувига кабул килинган. Тупланган далиллар мажмуи асосида Ислом Тулаганов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-кисми «д» банди билан айбланувчи тарикасида иштирок этишга жалб килинди ва унга нисбатан «камок» эхтиёт чораси кулланилди.
Хозирда жиноятга алокадор шахслар доирасини аниклаш юзасидан тегишли тезкор-тергов харакатлари олиб борилмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.