Бош ролга хакамлар чиккан уик-энд кандай утди — узбекистон

Бош ролга хакамлар чиккан уик-энд кандай утди? — узбекистон

Бу галги «уик-энд» нафакат муросасиз олишувлар, балки хакамликдаги хатоларга хам бой булди.
АПЛ. Жозе билан Арсен бир ёнда
Хосеп билан Конте такдир такозоси билан 11-тур Лондон ва Манчестер грандларининг узига хос «дуэл»и куринишини олди — пойтахтда «Челси» «МЮ»ни кабул килган булса, «Сити» ва «Арсенал» Манчестерда узаро хисоб-китоб килишди.
Айникса, «шахарликлар» ва «тупчилар» уртасидаги бахснинг биринчи ярми хаяжонли лахзаларга бой булди. Марказда мезбонлар томонидан ташкил этилган хужумкор уч бурчак мехмонлар химоя чизигини киймалаб ташлади.
Агуэро ута кулай вазиятда тупни якин бурчакка йуллай олмади, Стерлинг эса Саненинг ажойиб узатмасини йукка чикарди. Шу боис, танаффусга йирик хисоб билан чикиб кетиши мумкин булган майдон эгалари Кевин де Брюйнениг ягона голи билан кифояланишга мажбур булдилар. Иккинчи булим янада кизикарлирок лахзаларни хадя этди.
Жумладан, учрашув хаками Начо Монреални Рахим Стерлингга нисбатан уйин коидасини бузган деб топиб, «Арсенал» дарвозасига пенальти белгилади. Унинг бу карори «тупчилар» бош мураббийига ёкмагани турган гап. Уйиндан кейин Венгер Стерлингни «мохир шунгувчи» сифатида эътироф этди. Рахимнинг онгли равишда тукнашувга интилгани — факт.
Лекин Монреаль нафисрок, эхтиёткорлик билан харакат килганида пенальти булмаслиги аник эди. Кейинрок Стерлинг ажойиб имкониятни йукка чикарди: икки хужумчи бир химоячига карши колган вазиятда тупни Санега аник узата олмади. Лавхани диккат билан кузатиб турган Гвардиола газабдан кулидаги сув идишини улоктириб ташлади.
Учрашувнинг якуний кисмида канот хаками Стюарт Барт бош кахрамонга айланди. У яккол «офсайд» холатида турган Давид Сильва хамда Габриэль Жезусни пайкамай колди. Холат шу кадар аник эдики, жамоалар икки сонияга тухтаб колишди.
Кейин «шахарликлар» учинчи голни уришди. Уйин такдири хал булган паллада хам Арсен асабини жиловлай олмади. У «Арсенал» маглубияти хакконий эмаслигини таъкидлаб, хакамлардан нолиди.
Хосеп эса уз навбатида хакамликдаги хатолар футболнинг бир кисми эканига ургу бериб, «тупчилар»нинг «Бернли» дарвозасига урган нохак голларини эслатди. Хуллас, мазкур галабадан кейин «Сити» 31 очко туплаган холда етакчилик мавкеини янада мустахкамлаб олди.
«Стэмфорд Бридж»даги бахс арафасида Жозе Моуриньо бошкаларга урнак булишга интилганди: «Менинг урнимда мураббийлар аллакачон Погбанинг жарохати хусусида бонг урган булишарди. У анчадан буён сафда эмас. Бу бизга халал беряпти.
Бирок мен бу борада огиз очмадим. Балки, гапирсам яхширок булармиди?». Нима хам дердик, балки бу «Беназир»нинг узига хос мухофаза калконидир? Нима булганда хам, «МЮ» бу учрашувга кучли жамоаларга карши куллайдиган услуби — нурсиз дурангни кузлаган холда келди. Бирок хар кандай мукаммал режада хам кандайдир заифлик булиши мумкин.
«Кизил иблислар»нинг мазкур бахсдаги заиф жихатлари — Н~Голо Кантенинг сафга кайтганлигини хисобга олмаганликлари. Франциялик ярим химоячи йуклигида «куклар»нинг хужумларига кескинлик етишмаётганди.
Энди у уз урнига кайтгач, Фабрегаснинг хужум ташкил этиш имконияти сезиларли даражада ошди. Албатта, асосий эътибор химояга каратиладиган ёпик уйинларда хар икки томонда хам галаба козониш имконияти булади.
Мезбонлар бутун уйин давомида, айникса иккинчи булимнинг бошларида фаолрок булишди ва хисобда олдинга чикиб олишди. Бахсдан кейин Моу Антонио Контенинг кул бериб хайрлашмагани ва изсиз гойиб булганини маълум килди.
«Твиттер»да эса асосан статистик маълумотлар жой олган: «Стэмфорд Бриж»даги 3 учрашувда Моуриньонинг «МЮ»си бирорта гол уролмаган, уч марта хам маглубиятга учради.
Кучли олтиликдаги жамоаларга карши утказилган 11та уйиннинг 6тасида «МЮ» имкониятни бой берган, 5та учрашув дуранг натижа билан якунланган.
Айтганча, Антони Конте португалиялик касбдошига жавоб кайтарди. Очиги, у нима демокчи булганини тушунмадик: «Узаро хурматни майдон ташкарисида эмас, балки унинг ичида намо­йиш этиш керак». Кизик, балки Конте бошкачарок фикр билдиргандир?
Ла-лига. Месси «0», Суарес «0» Хозирча куркинчли эмас
ДАВОМИ

Оцените статью
Добавить комментарий