Бугун футбол динамо насаф — узбекистон

Бугун футбол. динамо – насаф — узбекистон

Бугун олий лига 10-турининг энг кизикарли бахсларидан бири Самарканд шахрида булиб утади. Бунда ён кушнилар, Самарканд ва Карши шахрининг жамоалари узаро беллашади. Учрашув “Динамо” стадионида соат 17:30да бошланади.
УзПФЛ, 10-тур
“Динамо” (Самарканд) – “Насаф” (Карши)
13.05.2017. “Динамо” стадиони. 17:30да

Бош хакам: Ильгиз Танташев (Бухоро)
Канот хакамлари: Хусниддин Шодмонов, Абдурахмон Кулдошев (Бухородан)
Захира хаками: Александр Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент)
УзПФЛ вакили: Алексей Фролов

“Аждарлар” учун бугунги учрашув олий лигадаги 597-булади. Шу пайтгача жамоамиз 335 учрашувда галабага эришган. Рузикул Бердиев бош мураббий сифатида уз шогирдларини 131-учрашувда майдонга бошлаб тушади.
Бердиев бошчилигида “Насаф” хали бирон марта “Динамо”га маглуб булмаган.
Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 36 бор куч синашишган. Натижалар жамоамизнинг устунлигини курсатмокда. Булиб утган 19 учрашувда “Насаф”, 7 уйинда эса “Динамо” галабага эришган. 10 учрашувда дуранг натижаси кайд этилган.
Туплар нисбати 34:51га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.
Ушбу жамоалар шу пайтгача Самаркандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида жамоамиз галаба козонган. Беш учрашувда самаркандликларнинг кули баланд келган. Колган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та туп киритилган. Туплар нисбатида хам кичик устунлик “Насаф” томонида 19:20.
Самаркандда булиб утган узаро учрашувларда сунгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 хисобида галабага эришган. “Насаф” сунгги бор, Самаркандда 2014 йили галаба козонган. Бу учрашувда “аждарлар” ракиблари дарвозасига бешта жавобсиз туп йуллашган.
Барча футбол ишкибозларини “Динамо” стадионига чорлаб коламиз!

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.