Бугун футбол кукон-1912 насаф — узбекистон

Бугун футбол. кукон-1912 – насаф — узбекистон

Бугун жамоамиз футбол буйича XXVI Узбекистон чемпионатидаги илк учрашувини утказади, дея ёзади «Насаф» расмий сайти.
“Аждарлар”нинг чемпионатдаги дастлабки учрашуви, узбек футболи ташкил булган кухна ва навкирон Кукон шахри жамоаси билан булади.
“Насаф” бу йил Узбекистон чемпионатидаги 21-иштирокини бошлайди. Жамоамизнинг бугунги учрашуви олий лигадаги 589-уйини сифатида тарих сахифасидан жой олади. Жамоамиз бош мураббийи Рузикул Бердиев фаолияти давомида уз шогирдларини, чемпионатда 122-марта майдонга бошлаб тушади.
Бугунги учрашувни ФИФА рефериси, китъамизнинг турт карра энг яхши хаками – Равшан Эрматов бошкаради. Унга канотларда А. Расулов ва Ж. Саидовлар ёрдам беришади. Учрашувнинг захира хаками этиб А. Эргашев тайинланган. Хакамлар ишини бугун А. Абдуллаев назорат килади.
Мазкур учрашувга булган кизикиш жуда юкори. Юртимиз футбол ишкибозлари узимизни футболни согиниб хам колишди. Колаверса, Куконда футболни жуда севишади.
Футбол ишкибозлари “Насаф” иштирокидаги уйинларни доимо катта кизикиш билан кузатиб келишади. “Аждарлар” мавсум олдидан уз таркибида шов-шувли трансферларни амалга оширмаган булсада. Жамоа катта салохиятга ва кучга эгадир. Футболчиларимиз хар кандай ракибга муносиб каршилик курсатиш махоратига эгадирлар.
Хуллас, бугун чиройли ва жанговор уйин булишига хеч кандай шубха йук. Уйлаймизки, майдонга тушадиган футболчилар, бу учрашувни орзикиб кутган футбол ишкибозларига чиройли футбол томошасини такдим килишади.
Учрашувга оид маълумотларни ижтимоий тармоклардаги https://twitter. com/fcnasaf, https://www. facebook. com/FC-NASAF, телеграмдаги https://t. me/FcNasafOfficial ва инстаграмдаги https://www. instagram. com/fcnasaf/ каналларимиз оркали хам олишиингиз мумкин булади.

Оцените статью
Добавить комментарий