Бухоро ва бухоро вилоятида сайхликни ривожлантириш буйича уч йиллик дастур кабул килинди — узбекистон

Бухоро ва бухоро вилоятида сайёхликни ривожлантириш буйича уч йиллик дастур кабул килинди — узбекистон
2017-2019 йилларда Европа, Африка, Осиё ва МДХ давлатларидан сайёхларни жалб этиш учун Бухоро ва Бухоро вилояти туризм салохиятини жадал ривожлантириш буйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади. Бу хакда давлат рахбари матбуот хизмати эълон килган Узбекистон Президентининг 19 майдаги тегишли карорида суз боради.
Бухоро ва Бухоро вилоятида янги мехмонхоналар, маданий-согломлаштириш ва савдо-кунгилочар марказлар хамда бошка сайёхлик инфратузилмалари объектларини куриш, туризмни ривожлантириш учун зарур шароитларни яратиш режалаштирилган.
Умумий овкатланиш тизими такомиллаштирилиб, сайёхликларнинг кечки вактларини мазмунли ташкил этиш учун шароитлар яратиш белгиланган. Жумладан, ресторанлар курилади, маданий ёдгорлик объектлари худудида театрлаштирилган миллий концерт дастурлари, миллий анъана ва урф-одатлар намойишлари утказилади.
Транспорт хизматларини курсатиш даражасини яхшилаш, авиа ва темир йул инфратузилмаларини ривожлантириш, авиарейслар ва «Афросиёб» поездлари рейслари сонини ошириш режалаштирилган. Сайёхлик объектларига олиб борувчи автомобиль йуллари курилиб, реконструкция килинади.
Бухоро марказида ихтисослашган сувенир ва совгалар дуконлари тармоги жойлаштирилган янги «савдо-сотик» кучаси пайдо булади. Туризм инфратузилмалари объектларига банкомат ва терминаллар урнатилади, сайёхлар оммавий тупланадиган жойларда валюта алмаштириш пунктлари ва Wi-Fi зоналари ташкил этилади.
Шофиркон туманидаги «Огутма» кули атрофида сайёхлик инфратузилмаларини яхшилаш, «Жайрон» экологик маркази «Ташриф маркази»ни капитал таъмирлаш хамда унинг атрофида зоологик бог ташкил этиш режалаштирилган. Пешку туманидаги «Коракир» кулида ов, пляж ва спорт туризми билан шугулланиш учун зарур шароитлар яратилади. «Афшона» музейи атрофидаги худудларни ободонлаштириш ва ихтисослашган даволаш уйларини куриш кутилмокда.
«Арк» мажмуасини тулик реставрация килиш буйича «ортга суриб булмайдиган» чоралар курилади. Ички ховлининг вайрон булган кисмини кайта тиклаш (тозалаш) ишлари 2021 йилга кадар якунланиши лозим.
Бухоро шахрининг тарихий кисмини режалаштириш ва моддий маданий ёдгорлик объектларини реставрация килиш ишларига Европа мамлакатларининг етакчи эксперт-маслахатчилар жалб килинади. Бухоро вилоятидаги махсус мухофаза остига олинган тарихий маданий худудларда курилиш ва таъмирлаш-кайта тиклаш ишларида улар архитектурасига аралашув энг кам даражада амалга оширилади.
Бухоро бренди ишлаб чикилади, 2017-2019 йилларда реклама кампанияси «Мукаддас Бухоро — Ислом маданияти учоги» шиори остида олиб борилади.
Юкорида санаб утилган чора-тадбирлар хисобига 2017-2021 йилларда сайёхлик хизматлари хажмини 2,1 баробарга, сайёхлар сонини эса 1,9 баробарга ошириш режалаштирилган.
Комментарии 0