Бухорода афгонистон президентига фахрий доктори унвони берилди — узбекистон

Бухорода афгонистон президентига фахрий доктори унвони берилди — узбекистон

Бухорода афгонистон президентига фахрий доктори унвони берилди — узбекистон

Ашраф Гани Тошкентда Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Узбекистонга расмий ташрифи доирасида Бухорони зиёрат килган Афгонистон президенти Ашраф Гани Бухоро давлат университети фахрий доктори унвонига эга булди.
Президент расмий сайтининг хабар беришича, Бухоро университетида проффесор укитувчилар ва талабалар олдида нукт сузлаган Ашраф Гани “Бухорои шарифни зиёрат килиш орзуим эди”, деб билдирди.
Афгонистон президенти Узбекистонга расмий ташриф билан 4 декабрда келган эди. У 5 декабрь куни президент Мирзиёев билан музокаралар утказди. Учрашув якунида икки давлат уртасида 20дан ортик хужжатларга, жумладан, Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линиясини куриш, Мозори Шариф – Шибиргон – Маймана – Хирот темир йулини барпо этиш юзасидан шартномалар имзоланди.
Бундан ташкари Тошкент Кобул билан хамкорликда Афгонистонда дафн этилган буюк узбек мутафаккир олимлари мозорларини ободонлаштиришга, 2018 йилда Афгонистонда Абу Райхон Беруний илмий меросига багишланган халкаро анжуман утказишга хам келишилган. Шунингдек, Термизда Афгонистон консулхонаси очилади.
Афгонистон президентининг Узбекистонга ташрифи доирасида умумий киймати 500 миллион доллардан зиёд булган 40 дан ортик экспорт шартномаси имзолангани айтилмокда.
Ашраф Ганининг Узбекистонга ташрифи 6 декабрь куни якунланди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.