Челси тоттенхэмни маглуб этиб англия кубоги финалига йул олди — узбекистон

Челси тоттенхэмни маглуб этиб англия кубоги финалига йул олди — узбекистон

Челси тоттенхэмни маглуб этиб, англия кубоги финалига йул олди — узбекистон

Англияда кубогида дастлабки яримфинал уйини утказилди.
Лондоннинг «Уэмбли» стадионида «Челси» ва «Тоттенхэм» бахс олиб борди. 5-дакикада Виллиан жарима зарбасини койилмаком тарзда амалга ошириб, хисобни очди. Бирок, 18-дакикада унг канотдан оширилган тупни Харри Кейн боши билан дарвозага йуллаб, хисобни тенглаштирди. Булим охирида Виллиан пенальтини аник амалга ошириб, «куклар»ни яна хисобда олдинга олиб чикди.
Иккинчи булимда Деле Алли хисобни тенглаштирди. Шундан сунг, Антонио Конте майдонга Эден Азарни туширди. Бу эса уйин йуналишини умуман узгартириб юборди.
75-дакикада Азар жарима майдони чизигидан зарба йуллаб, жамоасини хисобда олдинга олиб чикди. Орадан бироз утгач, унинг туп узатишидан сунг, Матич узок масофадан кучли зарба йуллаб, жуда чиройли гол муаллифи булди ва якуний натижага нукта куйди.
Англия кубоги, 1/2 финал
Челси – Тоттенхэм 4:2 (2:1)
22 апрель, Лондон, «Уэмбли» стадиони
Голлар: Виллиан (5, 43 пен), Азар (75), Матич (80) – Кейн (18), Алли (52)
Челси – Куртуа, Давид Луиз, Аке, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес, Виллиан (Азар, 61), Канте, Педро (Фабрегас, 74), Батшуайи (Диего Коста, 61).
Тоттенхэм – Льорис, Алдервейрелд, Вертонген, Триппьер, Эриксен, Дембеле, Ваньяма (Нкуду, 80), Дайер, Алли, Сон Хын Мин (Уокер, 68), Кейн.
Огохлантиришлар: Алдервейрелд (4), Алонсо (45), Алли (73), Канте (90).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.