Челси янги футболчи трансферини эълон килди — узбекистон

d187d0b5d0bbd181d0b8-d18fd0bdd0b3d0b8-d184d183d182d0b1d0bed0bbd187d0b8-d182d180d0b0d0bdd181d184d0b5d180d0b8d0bdd0b8-d18dd18ad0bbd0be Узбекистон

Челси янги футболчи трансферини эълон килди — узбекистон

«Рома» химоячиси Антонио Рюдигер Лондоннинг «Челси» клуби сафини тулдирди. Лондонликлар клуби расмий сайти, 24 ёшли ушбу германиялик футболчи тиббий курикдан утиб, клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаганини маълум килди.
Лондон клубида 24 ёшли футболчи 2-ракам остида туп суради.
Бундан аввалги хабарларда ушбу трансфер киймати 34 миллион фунт стерлингни ташкил килиши мумкинлиги айтилганди. Футболчининг «Челси»да оладиган маоши микдори — йилига 3,5 миллион фунт.
«Янги жамоадошларим билан учрашувни сабрсизлик билан кутмокдаман. Расман «Челси» футболчиси булганимдан фахрланаман», — деган Рюдигер.
«Рома»га футболчи 2015 йилда «Штутгарт»дан ижара асосида келиб кушилганди. Орадан бир йил утиб римликлар унинг трансфер хукукини тулик сотиб олишганди.
Утган мавсумда Рюдигер римликлар сафида барча турнирлар доирасида 36 учрашувда майдонга тушган ва бир гол уриб, 4 голли узатма муаллифи булганди.
Антонио Рюдигер бироз олдинрок Германия терма жамоаси билан Конфедерациялар Кубоги-2017 турнирида чемпион булганди.

Оцените статью
Добавить комментарий