Давгеодезкадастр кумитаси штатлари карийб 1000 мухандис-ер тузувчилар билан тулдирилади — узбекистон

Давгеодезкадастр кумитаси штатлари карийб 1000 мухандис-ер тузувчилар билан тулдирилади — узбекистон
Узбекистон Президенти 31 май куни ерларни мухофаза килиш ва улардан окилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тугрисидаги фармонни имзолади.
Хужжатда ерлардан фойдаланишда мунтазам давлат назоратини таъминлаш, замонавий технологияларни жорий этиш, шунингдек, ер ресурсларини тизимлаштирилган холда хисобга олиш ишлари етарли даражада самарали булмаётгани тан олинган.
Куйидагилар кумитага юклатилган асосий вазифа ва фаолият йуналишлари этиб белгиланди:
учувчисиз аппаратлардан фойдаланган холда кишлок хужалиги ерларини, кишлок хужалиги экинларини экиш ва парваришлашни мониторинг килиш, геодезия маълумотлари ва картография материалларидан фойдаланган холда сунъий йулдош навигация тизими ишлашини таъминлаш;аэрокосмик суратга олиш, топография-геодезия, картография, тупрокшунослик, геоботаникага оид ва бошка изланишлар хамда тадкикотларни, ерларни масофадан зондлаш, геодинамик тадкикотлар маълумотлари ва материалларидан фойдаланган холда, картографик мониторингни амалга ошириш;кучмас мулк объектларининг электрон маълумотлар базасини, кучмас мулк бахосини бозор кийматида бахолашга боскичма-боскич утиш учун давлат кадастрлари геоахборот тизимларини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш ва бошкалар.
Кабул килинган хужжатда Тупрокшунослик ва агрокимё илмий-тадкикот институтини Узбекистон кишлок хужалиги илмий-ишлаб чикариш маркази таркибидан Узбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитаси тасарруфига утказиш кузда тутилган. Бу уз навбатида кумитага юкланган вазифа ва топширикларни уз вактида ва сифатли бажариш имкониятини яратади, институт билан хамкорликда илмий тадкикотлар утказиш оркали, биринчи навбатда тупрокнинг таркиби ва махсус илмий лабораторияларда тупрокдаги барча жараёнларни урганиш оркали сугориладиган ерларнинг унумдорлиги ва уларнинг балл-бонитети аникланади.
Давлат кадастрларини юритишни ташкил этиш даражасини ошириш максадида Узбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитаси раисининг уринбосари лавозими жорий этилди. У давлат кадастрлари сохасини мувофиклаштириш, тизимга илгор ахборот-коммуникация технологияларини татбик этиш ва халкаро муносабатларни ривожлантириш ишларига масъул этиб белгиланди.
Узбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитасига, унинг худудий булинмаларига мавжуд штатларга кушимча равишда 937 та мухандис-ер тузувчилар штат бирлиги, шундан 92 фоизи кумитанинг туман булимларига берилмокда.
Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамгармаси ташкил этилади. Куйидагилар унинг шаклланиш манбаси булиб хизмат килади:
ерлардан хужасизларча фойдаланганлиги ёки уларни яроксиз холга туширганлиги, хужалик ичидаги ер тузиш лойихаларидан узбошимчалик билан четга чикилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш коидалари бузилганлиги, чегара ва чеклов белгиларининг йук килинганлиги ёки шикастланганлиги учун Узбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексига мувофик солинадиган жарималарнинг 100 фоизи;фукароларнинг уй-жойга доир мулк хукукини кучмас мулкка булган хукукларни давлат руйхатидан утказишни амалга оширувчи органларда уз вактида расмийлаштирилмаганлиги учун ундириладиган жарималарнинг 10 фоизи;кадастр хужжатларини техник хатловдан утказиш ва расмийлаштириш буйича давлат хизматларига белгиланган нархларни 25 фоиз ошириш хисобига тушадиган маблагларнинг (соликлар хисоблангандан кейин) 100 фоизи ва бошкалар.
Мазкур маблаглари ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри органлари моддий-техника базасини мустахкамлаш ва ривожлантириш, шунингдек, кушимча равишда киритилаётган штат бирликларини саклашга сарфланади.
2017?2021 йилларда Узбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитаси фаолиятини самарали ташкил килиш, сохага илгор фан-техника ютукларини жорий этиш, моддий-техника базасини янгилаш, тармокка халкаро грантларни жалб килиш чора-тадбирлари дастури тасдикланди.
Кумита ва унинг худудий булинмалари моддий-техник базасини мустахкамлаш максадида туман (шахар) ер ресурслари ва давлат кадастри булимларини хизмат автомашиналари, жойлардаги мутахассисларни замонавий улчов асбоблари, хизмат хоналари билан таъминлаш белгиланган.
Комментарии 0