Demir group тошкентда эски шахар туристик зонасини барпо этади — узбекистон

Demir group тошкентда эски шахар туристик зонасини барпо этади — узбекистон

Demir group тошкентда эски шахар туристик зонасини барпо этади — узбекистон

Туркиянинг Demir Group компанияси Тошкентнинг эски кисмида «Эски Шахар» туристик зонасини барпо этади. Лойихани амалга ошириш учун компания Inter Tourism кушма корхонасини ташкил этди.
Узбекистон Президенти 7 сентябрдаги карори билан узок йиллардан буён буш ётган «Чорсу» мехмонхона мажмуасининг бино ва иншоотларини «ноль» кийматда Demir Group компаниясига сотиш тугрисидаги таклифларни тасдиклади.
Demir Group тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан мехмонхона мажмуаси ва бизнес марказ ташкил этиш оркали мехмонхонани реконструкция килишни кузда тутган хамкорлик тугрисидаги меморандумни имзолади.
Туркия компанияси лойихага икки йил давомида 33 млн АКШ доллари микдоридаги шахсий ва Узбекистон хукумати кафолатисиз жалб килинувчи маблагларни жалб килиш хамда Узбекистон фукаролари учун энг камида 350 иш урнини яратиш мажбуриятини олди.
«Эски Шахар» туристик зонаси замонавий мехмонхона, савдо-кунгилочар, согломлаштириш ва сайёхлик мажмуаларини уз ичига олади.
Мехмонхона мажмуасида хизмат курсатиш даражаси турт юлдузли мехмонхоналарникидан кам булмаслиги, уни бошкаришда халкаро мехмонхона брендларидан шериклар жалб килиниши, 270 та хона, ресторан, дуконлар, SPA-салонларга эга булиши, шунингдек ободошлаштирилган худуди зарур инфратузилмалар билан таъминланиши лозим.
Inter Tourism КК хамда унинг пудратчи ва субпудратчилари лойихани амалга ошириш якунланиши режалаштирилган 2019 йилнинг 31 декабрига кадар божхона имтиёзларига эга булди. Турзона фойдаланишга топширилганидан сунг Inter Tourism етти йил муддатга даромад, мол-мулк ва бошка солик хамда мажбурий йигимлардан озод булди.
«Эски Шахар» худудида ташкил этилувчи тадбиркорлик объектлари, хунармандчилик устахоналари хамда маданий-маърифий, маънавий-диний махсулотлар ва хизматларни сотувчи дуконлар хам уч йил муддатга катор солик туловларидан озод килинади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.