Дехлида узтрейд савдо уйи очилди — узбекистон

Дехлида узтрейд савдо уйи очилди — узбекистон
Узбекистон Ташки савдо вазирлиги (ТСВ) кошидаги «Узтрейд» компанияси экспорт етказмалари хажмини ошириш ва Хиндистон бозоридаги позицияни мустахкамлаш учун Дехлида савдо уйини очди. Бу хакда ТСВ «Газета. uz»га хабар килди. Савдо уйи базасида узбек ишлаб чикарувчилари махсулотларининг доимий фаолият курсатувчи шоуруми булади.
22 август куни Дехлида булиб утган Узбекистон ва Хиндистон бизнес-форумида савдо-иктисодий хамкорликни мустахкамлаш ва узаро махсулотлар етказиб бериш тизимларини такомиллаштириш асосий мавзулардан булди. Тадбир «Хиндистон-МДХ» Савдо-саноат палатаси билан хамкорликда ташкил этилди.
Ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов ва ташки савдо вазири Элёр Ганиев бошчилигидаги Узбекистон делегацияси Хиндистон бизнес доиралари билан узбек махсулотларини етказиб беришни купайтириш тугрисида музокаралар олиб борди.
Ташриф якунлари буйича «Узтрейд» компанияси Узбекистондан дуккакли донлар, кизилмия илдизи, тукимачилик ва бошка махсулотларни етказиб бериш буйича 30 млн долларлик шартномаларни имзолади. Маъхсулотлар сентябрдан бошлаб етказиб берилади.
Комментарии 0