Дгор саъдиев янги формат миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ижобий таъсир килади — узбекистон

Дгор саъдиев янги формат миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ижобий таъсир килади — узбекистон

Ёдгор саъдиев: янги формат миллий терма жамоамизнинг шаклланишига ижобий таъсир килади — узбекистон

Узбекистон ва Коракалпогистон халк артисти, уз вактида дарвозабон сифатида туп сурган халкимизнинг севимли актёри Ёдгор Саъдиев «UZREPORT TV» телеканалига берган интервьюсида Узбекистон Футбол Федерацияси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хакида уз фикрларини билдириб утди.
«Мана УФФга янги рахбарият келганига 100 кун булмокда. Федерация президенти Умид Ахмаджоновдан бутун Узбекистондаги футбол мухлисларининг умиди катта! Хозир миллий чемпионат янги форматга утиляпти. Мен очигини айтаман, менга маъкул бу формат. Нимаси билан маъкул!? Жамоаларнинг орасидаги ракобатнинг кучайишига олиб келади бу нарса. Футбол майдонидаги курашнинг ошишига олиб келади, ана шуниси билан менга жуда маъкул. Энди учрашувлар 4 даврада булиб утади. Хар клуб мана шу 4 давра учрашувларига алохида тайёргарлик куради ва уйинини кучайтириб олиш имконига эга булади. Аввалги 16 та жамоадан иборат формат миллий терма жаомамизнинг Жахон чемпионатларига чикишига таъсири жихатидан узини окламади, мени фикримча. Бу мени шахсий, субьектив фикрим.
Муна бу 12 та жамоа энди узини устида купрок ишлайди. Про-лигадаги жамоалар Суперлигага чикиш учун купрок харакат килишади. Нега? Чунки, жамоалар Суперлигага чикса, уларнинг таркибидаги футболчиларнинг маошлари албатта ошади ва демак бу ерда хар томонлама манфаат ва кизикишлар хисобга олинган. Шу билан биргаликда бу формат, бизнинг миллий терма жамоамизнинг шаклланишига хам ижобий таъсир килади деган умидларимиз бор.
Мен уйлайманки, бу уйланган лойихалар жуда хам пишик ва узбек футболини жахон ареналарига олиб чикиш учун килинаётган ишлардан бири хисобланади.
Минг афсус, биз 2018 йилда Россияда булиб утадиган Жахон чемпионатига Узбекистон байроги хам хилпирайди деб умид килгандик, бу бизга насиб этмади. Биз энди Узбекистон Футбол Федерациясининг янги рахбарияти томонидан амалга оширилаётган ислохотлар, янги лойихалар уз самарасини беради, деб ният киламиз».

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.