Дуннинг яратилиши хакида — узбекистон
Дунёнинг яратилиши хакида — узбекистон
Куръони Каримдаги «Фуссилат» сурасида шундай дейилади: «Сен: «Сизлар хакикатан хам ерни икки кунда яратган зотга куфр келтиряпсизми ва Унга тенгдошлар кушяпсизми?! Ахир У зот оламларнинг Робби-ку!. У зот уша(ер)нинг устида тогларни килди, уни баракотли килди ва унинг (ахли) ризкини турт кунда улчовли этиб такдир килди. Бу суровчилар учундир», деб айт. Сунгра тутун холидаги осмонга юзланиб, унга ва ерга: «Икковингиз ихтиёр килган холингизда ёки мажбур булган холингизда келинг!» деди. Икковлари: «Ихтиёр килган холимизда келдик», дедилар» (9 -11-оятлар).
Куръони Каримнинг мана шу оятидан дунё яратилаётган вактда осмон тутундан иборат эканлиги билиниб турибди. Хозирги уламолар дунёнинг яралиши хакида турли фикрларни илгари сурганлар. Жумладан, астроном олим Сэр Жеймс Жинс айтадики:
«Борлик яралишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат булган ва шу газларнинг узаро бирикиши натижасида сайёралар келиб чиккан».
Доктор Жаму эса:
«Дунё вужудга келаётган вактда, у тартибли таркок газдан иборат булган. Унинг калинлиги ва хароратини тасаввур килиб булмайди ва шу газда турли моддаларнинг аралашуви натижасида атом парчаланиши вужудга келди. Мана шу хаддан ташкари иссик газга каттик босимнинг таъсири натижасида борлик вужудга кела бошлади. Иссик харорат пасайди, газларнинг харакатланиши натижасида булутлар вужудга келиб, улар юлдуз ва бошка сайёралар сифатида шаклланди», дейди.
Куръони Каримда борликнинг яратилиши тутундан булган дейилади. Уша вактдаги арабларга мана шу суз (яъни, тутун) таниш булган. Бизга замондош олимлар эса тутунни «газ» деб атаганлар, холос. Мохияти битта!
Демак, яна савол тугилади: илмсиз, саводсиз Мухаммад пайгамбар инсон зоти англаб етмаган хакикатни каердан олиб айтган? Пайгамбаримизга нозил булган оят Аллох сузи эканлигига бу исбот эмасми?
Комментарии 0