Ечл чорак финал монако эртаги давом этади — узбекистон

Ечл чорак финал монако эртаги давом этади — узбекистон

Ечл, чорак финал. монако эртаги давом этади — узбекистон

Европа чемпионлар лигасининг чорак финал боскичи доирасида «Боруссия» ва «Монако» уртасидаги уйин кеча булиб утиши керак эди. Аммо дортмундликлар автобуси олдида юз берган портлашлар оркали учрашув бугунга колдирилганди.
Германияликлар кечаги вокеадан узига келишга улгурмаганди шекилли, улар уз уйинларини намойиш кила олишмади, айникса, биринчи булимда. Уйиннинг 15-дакикасида «Монако»нинг ёш хужумчиси Мбеппе тезлик билан химоячидан утиб кетди, аммо Сократис уни тортиб йикитди. Белгиланган пенальтидан эса Фабиньо самарали фойдалана олмади — унинг зарбаси ноаник чикди.
Орадан 2 дакика утиб, мехмонлар барибир уз максадларига эришишди. Чап канотдан етказилган узатма натижасида туп Мбеппенинг тиззасига тегиб, турга бориб тушди. Канот хаками хужумчининг бироз офсайдда турганини кайд эта олмади.
Шу билан «Дортмунд»нинг омадсизлиги тугаб колмади. Уйиннинг 35-дакикасида чап канотдан етказилган узатмани Свен Бендер бош билан уз дарвозасига буриб юборди — 0:2.
Танаффусга кадар мезбонлар вазиятни узгартириш учун хеч кандай чора куллай олишмади. Танаффусда эса Томас Тухель шогирдлари керакли курсатмаларни берди ва бирданига 2та узгаришни амалга оширди. Айникса, Пулишич «Боруссия»нинг унг канотини кучайтирди. Бахснинг 57-дакикасига келиб дортмундликлар дастлабки жавоб тупини киритишди. Чап канотдан жарима майдончасига етказилган туп йуналишини Обамеянг товони билан бурди. Натижада Кагава ва Дембеле посбон каршисида ёлгиз колишди. Япониялик футболчининг узатмасини Усмон дарвозага жойлаб куйди.
Францияликлар колган дакикаларда ишончли химояланишда давом этишди. «Боруссия» химоячиларининг купол хатоси мезбонларни яна кийин ахволга солиб куйди. Майдон марказига якин жойда тупни бир-бирларига ошираётган химоячилардан Мбеппе тупни угирлаб кетди ва яккама-якка вазиятга чикиб, германияликлар дарвозасига учинчи голни урди.
Орадан куп утмасдан, «Дортмунд» иккинчи жавоб голини уришга муваффак булди. Унг канотдан берилган узатмани Кагава ракиб жарима майдончасида эгаллаб олди ва бир химоячини алдаб, дарвозани ишгол килди.
Иккинчи булимга кушиб берилган дакикаларда мезбонлар хисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Дембеле унг канотдан етказган узатмани Обамеянг дарвозабон майдончаси ичида бош билан дарвозага жойлай олмади.
Шу тарика, «Монако» сафарда 3:2 хисобида галаба козонди ва ярим финалга чикиш учун жуда яхши имконият хосил килиб олди. Жавоб уйини 1 хафтадан кейин Монако шахрида булиб утади.
ЕЧЛ, Чорак финал, дастлабки уйин
«БОРУССИЯ Д» — «МОНАКО» 2:3 (0:2)
12 апрель, 21.45, «Сигнал Идуна Парк»
Голлар: 0:1 – 19 Мбаппе, 0:2 – 35, автогол Бендер, 1:2 – 57 Дембеле, 1:3 – 79 Мбаппе, 2:3 – 84 Кагава.
Ноаник пенальти: Фабиньо (35, «Монако»)
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Гинтер, Шмельцер (Пулишич, 46), Геррейру, Вайгль, Бендер (Шахин, 46), Кагава, Пишчек, Обамеянг, Дембеле.
Монако – Субашич, Глик, Фабиньо, Раджи, Жемерсон, Лемар, Бернарду Силва (Дирар, 66), Мбаппе, Моутинью, Туре, Фалькао (Жермен, 85).
Огохлантиришлар: Папастатопулос (16), Гинтер (40), Жемерсон (46), Лемар (58), Дирар (69), Фабиньо (81), Субашич (87).

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.