Ечл реал кетма-кет иккита чемпионликни уддалади — узбекистон

d0b5d187d0bb-d180d0b5d0b0d0bb-d0bad0b5d182d0bcd0b0-d0bad0b5d182-d0b8d0bad0bad0b8d182d0b0-d187d0b5d0bcd0bfd0b8d0bed0bdd0bbd0b8d0bad0bd Все новости

Ечл. реал кетма-кет иккита чемпионликни уддалади! — узбекистон

Европа чемпионлар лигасининг навбатдаги голиби аникланди. «Реал» клуби финалда «Ювентус» устидан ишончли галабани кулга киритди.
Бироз кутилмаганда, Аллегри шогирдлари уйинни катта ташаббус билан бошлашди. Дастлабки 10 дакика ичида улар «Реал» дарвозаси томон босим уюштиришди. Игуаин томонидан бош билан ва узок масофадан оёк берилган зарбаларни Навас кайтаришга муваффак булди. Мадридликлар аста-секин тупни назорат кила бошладилар, аммо улар хисоб очувчи голни карши хужум оркали киритишди. Кроос чап канотдан олдинга утди ва туп Бензема оркали Роналдуга етказилди. Криштиану тупни унг канотдан ёрдамга келган Карвахалга берди ва узи жарима майдончасига кирди. Даниэл тупни Роналдунинг узига етказди. Португалиялик футболчи 13-14 метрлардан зарба бериб, дарвозани ишгол килди. Туп йул-йулакай Бонуччининг оёгига теккани Буффоннинг ишини огирлаштирди.
«Кекса синьора» хисобни анча тез ва жуда чиройли тарзда тенглаштирди. Алекс Сандро чап канотдан жарима майдончасига етказган тупни Игуаин кабул килди ва Манжукичга узатди. Марио тупни кукраги билан узига буйсундириб, акробатик услубда зарба берди. Туп Кейлорнинг устида ошиб утиб, турга бориб тушди.
Томонлар биттадан гол алмашганларидан кейин эхтиёткорликни оширишди. Гох у, гох бу жамоа тупни назорат килди, аммо танаффусга кадар мухлислар бошка гол куришмади.
Иккинчи булимда эса уйин бошидаги «Юве»дан асар хам колмади. «Мадрид» уйинни тула уз назоратига олди. Натижада «Реал» галабани уз томонига огдирди. Учрашувнинг 61-дакикасида Каземиро кутилмаганда олис масофадан зарба берди. Туп Хедиранинг оёгига тегиб, уз йуналишини узгартирди ва дарвоза бурчагига бориб тушди.
«Зебралар» хали узларига келиб улгурмасидан Роналду ракибга яна бир «тарсаки» туширди. Карвахаль унг канотдан олдинга утаётган Модричга узатма берди хамда Лука тупни дарвозабон майдончасига етказди. Роналду каердандир пайдо булди ва якин масофадан дарвозани ишгол килди.
Ушбу гол «Ювентус»ни бутунлай синдириб булди. Уйин сунгида хакамлар Куадрадони нохак майдондан четлатишгани хам хеч нарсани хал килмади, десак булади. Асосий вактнинг сунгги дакикасида «Кироллик клуби» хисобни йирик куринишга келтирди. Марсело чап канотдан жарима майдончасига кириб келди ва ажойиб узатма берди. Аснесио якин масофадан дарвозани забт этди.
Шу тарика, «Реал» Европа чемпионлар лигаси тарихида кетма-кет икки марта голибликни кулга киритган илк жамоага, Зидан эса шундай шарафли унвонга эга булган дастлабки мутахассисга эга булди.
Европа чемпионлар лигаси, финал
«ЮВЕНТУС» — «РЕАЛ МАДРИД» 1:4 (1:1)
3 июнь, 23.45, «National Stadium»
Голлар: 0:1 – 20 Роналду, 1:1 – 27 Манджукич, 1:2 – 61 Каземиро, 1:3 – 64 Роналду, 1:4 – 90 Асенсио.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Кьеллини, Алекс Сандро, Бардзальи (Куадрадо, 66), Пьянич (Маркизио, 70), Хедира, Дани Алвес, Манджукич, Игуаин, Дибала (Лемина, 78).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос (Мората, 89), Каземиро, Иско (Асенсио, 82), Модрич, Роналду, Бензема (Бэйл, 77).
Огохлантиришлар: Дибала (12), Рамос (31), Карвахаль (42), Кроос (53), Пьянич (66), Алекс Сандро (70), Куадрадо (72).
Четлатиш: Куадрадо (84).

Оцените статью
Добавить комментарий