Экокапсула электрокар узи кувватланувчи телефон — узбекистон экспо-2017 — узбекистон

Экокапсула электрокар узи кувватланувчи телефон — узбекистон экспо-2017 — узбекистон

Экокапсула, электрокар, узи кувватланувчи телефон — узбекистон экспо-2017 — узбекистон

Остона шахрида «Келажак энергияси» шиори остида булиб утаётган «ЭКСПО-2017» халкаро кургазмасида Узбекистон ташриф буюрувчилар эътиборига катор келажак ишланмаларини такдим этмокда.
«Узэкспомарказ»дан «Газета. uz»га хабар килинишича, Узбекистон павильонида мамлакатнинг илмий, ишлаб чикариш ва сайёхлик салохияти намойиш этилмокда.
Икки каватли автоном экокапсула «аклли уй» лойихаси буйича ишлаб чикилган булиб, куёш панеллари билан жихозланган. Ундан бориш кийин булган жойларда, масалан экспедиция ва разведка ишларидан фойдаланиш мумкин. Капсула бир кишига мулжалланган хамда совитиш, иситиш, ут учириш ва мультимедиа технологиялари билан таъминланган.
Яна бир кизикарли ишланма — куёш энергиясидаги концептуал электромобиль модели. Унинг том кисмидаги фотопанеллар аккумулятор ва иккита электромоторни кувватлантиради. Машина автотураргохда куёш станциясидан кувват олади.
Экспозицияда харакат вактида сувдан водородни ажратиб олувчи гидролиз курилмаси билан таъминланган гибрид Matiz автомобили хам такдим этилган. Модел айни вактдан синовдан утказилмокда.
Ташриф буюрувчилар механик соат тамойили асосида узини узи кувватловчи AR 2025 смартфони прототипи билан хам танишмокда.
Водородли пайвандлаш ускунаси лойихаси, муаллифлар сузларига кура, факатгина сув талаб килиб, катта самарадорлик ва тежамкорлик хусусиятига эга.
Бионик кул — масофадан бошкарилувчи кул-робот, кашфиётчиларнинг ишонч билдиришича, инсон кулини 100 фоиз такрорлайди.
Бундан ташкари, кургазма ва музейларда гидлик килиши мумкин булган робот-гид хам такдим этилмокда. Робот экспонатлар оралаб режалаштирилгандек ёки ташриф буюрувчилар шакллантирган йуналиш буйича харакатланиши мумкин.
Узбекистон павильонининг иккинчи каватида сайёхлик зонаси ташкил этилган. Бу ерда архитектура ёдгорликлари ва мамлакатнинг диккатга сазовор масканлари нусхалари жойлаштирилган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.