Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш давлат кумитаси ташкил этилди — узбекистон

Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш давлат кумитаси ташкил этилди — узбекистон

Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш давлат кумитаси ташкил этилди — узбекистон

Табиатни мухофаза килиш давлат кумитаси Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш давлат кумитаси этиб кайта ташкил этилди. Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни шу хакдаги фармонни имзолади.
Фармон билан Давлат экология кумитасига куйидаги вазифалар юкланди:
экология, атроф-мухит мухофазаси, табиий ресурслардан окилона фойдаланиш ва уларни кайта тиклаш сохасида давлат бошкарувини амалга ошириш;
маиший чикиндиларни туплаш, ташиш, кайта ишлаш, утилизация килиш ва кумиш ишларининг самарали тизимини ташкил этиш;
атроф-мухитнинг экологик холати макбул тарзда сакланишини, экология тизимлари, табиий комплекслар ва алохида объектларни куриклашни, экологик вазият согломлаштирилишини таъминлаш;
ер, ер ости бойликлари, сув, урмонлар, курикланадиган табиий худудлар, хайвонот ва усимлик дунёсини мухофаза килиш ва улардан фойдаланиш, атмосфера хавосини мухофаза килиш, чикиндилар билан боглик ишларни амалга ошириш сохасидаги конунчиликка риоя килиш борасида давлат экологик назоратини амалга ошириш;
экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш сохасида давлат кадастрини юритиш, шунингдек, ёввойи хайвонлар, ёввойи усимликлар купайтириладиган ва сакланадиган питомниклар, зоология ва ботаника коллекцияларининг давлат хисобини юритиш;
экологик тарбия, таргибот ва маърифий ишларни, шунингдек, экология ва атроф-мухит мухофазаси сохаси мутахассисларини кайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.
Кумита таркибида худудларда уз булинмаларига эга булган Чикиндиларнинг хосил булиши, тупланиши, сакланиши, ташилиши, утилизация килиниши, кайта ишланиши, кумилиши ва реализациясини назорат килиш инспекцияси ташкил этилди.
Давлат кумитасининг худудий бошкармалари хузурида шахар ва туманларда уз филиалларига эга булган «Тоза худуд» давлат унитар корхоналари ташкил этилади.
Хайвонот ва усимликлар дунёсини мухофаза килиш ва улардан окилона фойдаланиш республика инспекцияси Биохилма-хиллик ва мухофаза этиладиган табиий худудларни мухофаза килиш ва улардан фойдаланишни назорат килиш инспекцияси этиб кайта ташкил этилди.
Кумитада Экология, атроф-мухитни мухофаза килиш ва чикиндилар билан боглик ишларни амалга ошириш жамгармаси хам ташкил этилади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.