Элчи буюк британия узбекистондаги ислохотлар режасини куллаб-кувватлайди — узбекистон

Элчи буюк британия узбекистондаги ислохотлар режасини куллаб-кувватлайди — узбекистон

Элчи: буюк британия узбекистондаги ислохотлар режасини куллаб-кувватлайди — узбекистон

Буюк Британия Узбекистондаги ислохотлар режасини куллаб-кувватлайди ва Узбекистоннинг келажаги порлок эканига ишонади. Бу хакда 17 февраль куни икки мамлакат уртасида дипломатик муносабатлар урнатилганининг 25 йиллигига багишланган матбуот анжуманида Буюк Британия элчиси Кристофер Аллан маълум килди.
Элчи Узбекистоннинг бизнес мухитни яхшилаш, коррупцияга бархам бериш ва чет эл инвестицияларини жалб килиш йулидаги интилиши жуда мухим ва ижобий кадам эканлигини таъкидлаб утди. У хукуматнинг онлайн портал ва бошка бахолаш механизмлари оркали ахоли билан алокасини яхшилашга каратилган узгаришлар куплаб ижобий натижаларни бераётганини маълум килди.
Буюк Британия кулидан келганча ушбу ислохотларга Узбекистон институтлари билан тажриба алмашиш оркали ёки салохиятини оширишни молиялаштириш оркали ёрдам беришдан мамнун, деди элчи.
Жорий йилда Буюк Британия элчихонаси хукуматнинг иктисодиёт, ошкоралик, жавобгарлик ва жиноят-адлия тизимидаги ислохотларни куллаб-кувватлашга йуналтирилган лойихаларни молиялаштиришга 500 мингbri АКШ долларидан купрок сармоя киритишни кузлаган. Шу билан бирга, Жахон Банки, Осиё тараккиёт банки ва Европа Иттифокининг асосий донорларидан бири булган Буюк Британия хар йили Узбекистоннинг ривожланиши учун куплаб миллион долларли грантлар ва имтиёзли кредитлар ажратиб келмокда, деб таъкидлади дипломатик миссия рахбари.
Узбекистон ташки иктисодий алокалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги маълумотларига кура, 2016 йилда Узбекистон ва Буюк Британия уртасидаги товар айрибошлаш хажми 151,3 млн долларни ташкил этиб, утган йилнинг шу даврига нисбатан 43 фоизлик усиш кайд этилди. Узбекистондан кора металлар ва пахта экспорт килинган булса, Буюк Британиядан — хизматлар, техника ва курилмалар, химикатлар, фармацевтик воситалар ва истеъмол товарлари импорт килинган.
Буюк Британия Узбекистон билан савдо, иктисодиёт ва инвестицион хамкорликни кучайтириш, узбек ва британ компаниялари уртасидан бевосита алокаларни урнатиш, савдо миссияларининг катновини купайтириш, жумладан, Савдо ва саноат буйича Узбекистон-Британия Кенгаши (УБССК) оркали амалга ошириш йулида давом этмокда, деб кайд этди Кристофев Аллан. Кенгаш 1994 йилдан буён мунтазам йигилишлар утказиб келади. Ноябрда Тошкентда булиб утган кенгаш йигилишига ташриф буюрган британ компаниялари сони рекорд даражага етди. Жорий йилда УБССК йигилиши Лондонда булиб утади.
Элчи Буюк Британия ва Узбекистон муносабатларида мудофаа сохасининг мухим ролига ургу берди ва Афгонистондаги харбий операциянинг транзитини ташкил килишда Узбекистоннинг ёрдамига уз миннатдорчилигини изхор этди. У Буюк Британия харбий академиялар томонидан мудофаа сохасидаги таълим келишувини имзолаган биринчи давлат булганини кушимча килди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.