Ер ости сувларидан фойдаланиш назорат остига олинади — узбекистон

Ер ости сувларидан фойдаланиш назорат остига олинади — узбекистон

Ер ости сувларидан фойдаланиш назорат остига олинади — узбекистон

4 май куни Узбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан окилона фойдаланишни назорат килиш ва хисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тугрисидаги карорни имзолади.
Хужжатда кайд этилишича, охирги 40?50 йилда саноат ва кишлок хужалигининг жадал ривожланиши чучук ер ости сувлари холатига салбий таъсир курсатди, бу уз навбатида сув олиш иншоотларининг рухсатсиз курилиши ва сувни назоратсиз олиш окибатида конлардаги захираларнинг 35 фоизга кискаришига хамда айрим манбаларда сув захираларининг тугашига олиб келди.
Республиканинг айрим худудларида ер усти сувларини чикариб ташлаш тармоклари ва дренаж тизимларининг коникарсиз холати, ер ости сувлари сатхининг интенсив кутарилиши, шунингдек, режали асосда гидрогеологик мониторинг олиб борилмаганлиги окибатида айрим шахарлар ва бошка ахоли пунктларида ер ости сувлари сатхининг кутарилиши кузатилмокда.
Ер ости сувлари мониторингининг 1465 кузатув пунктидан иборат амалдаги тизими сув манбаларининг ифлосланишига, ер ости сувлари захираларининг камайишига ва ахоли пунктлари худудларида ер ости сувлари сатхининг кутарилишига олиб келаётган салбий омилларни уз вактида ва тулаконли бахолаш имконини бермаяпти.
шу йилнинг февраль-март ойларида 10 мингдан ортик сув кудуги буйича утказилган хатлов натижалари айтиб утилган салбий омилларнинг ер ости сувлари холатига таъсири давом этаётганидан далолат беради. Хатлов натижалари:
60 фоиздан ортик кудуклардан ер ости сувлари назоратсиз олинаётгани хамда уларнинг ифлосланиши ва захираларининг камайиши давом этаётганини;59 фоиз ер ости сувлари тасдикланмаган захиралардан олинаётганини;якин ун йиллар мобайнида чучук ер ости сувлари мавжуд ресурсларининг ярмидан купини тиклаб булмас тарзда йукотишнинг реал хавфи мавжудлигини яккол курсатди.
Узбекистон Президентининг ушбу карори юкорида курсатиб утилган муаммоларни зудлик билан хал этиш заруратидан келиб чиккан холда кабул килинди. У айни пайтда ер ости сувлари захираларидан окилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари самарадорлигини ошириш ва шу асосда мамлакатимиз ахолисини сув билан таъминлаш сифатини яхшилашга хамда айрим шахарлар ва туманлар марказларида ер ости сувлари сатхлари кутарилишининг олдини олишга йуналтирилган.
Авваламбор, ушбу карор билан 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб куйидаги тартиб жорий этилади:
белгиланган тартибда рухсат олинмасдан, бирок техник талабларга риоя этилган холда казилган кудуклардан фойдаланиш тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан келгусида белгиланган тартибда фойдаланиш учун расмийлаштирилиши лозим;белгиланган тартибда рухсат олинмасдан ва техник талабларга риоя этилмасдан казилган кудуклар тегишли сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларини мукобил сув манбаларига улашни хисобга олган холда белгиланган тартибда тугатилади;юридик ва жисмоний шахсларга сув олиш учун кудук казишга белгиланган тартибда гидрогеологик хулоса бериш факат Узбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар кумитасининг гидрогеология корхоналари томонидан амалга оширилади;сув олиш учун кудук казишга рухсатномалар Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш давлат кумитасининг давлат экологик экспертизаси хулосаси мавжуд булган такдирда Давлат геология ва минерал ресурслар кумитаси томонидан берилади.
Ушбу хужжатда ер ости сувларини хисобга олиш ва улардан фойдаланиш юзасидан назорат ва хисоб-китобнинг таъминланиши учун ваколатли давлат органларининг хамда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув ресурсларидан окилона фойдаланиш, олинаётган сув хажмини тулаконли тарзда хисобга олиш, шунингдек, уларнинг ифлосланиши ва камайишига йул куймаслик буйича вазифалари белгиланган.
Мазкур карор билан тасдикланган 2017?2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан окилона фойдаланишни назорат килиш ва хисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари дастури сохада мухим урин тутади.
Дастур:
ер ости сувлари захираларидан окилона фойдаланишни назорат килиш ва уларни хисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари комплексини;чучук ер ости сувларининг тасдикланган захираларини купайтиришнинг максадли параметрларини;ер ости сувлари мониторинги буйича кузатиш пунктлари тармогини кенгайтириш параметрларини;Давлат геология ва минерал ресурслар кумитаси гидрогеология корхоналарининг моддий-техник базасини мустахкамлаш хамда худудий гидрогеология станцияларининг ишлаб чикариш базаларини куриш ва жихозлаш чора-тадбирларини;шахарлар ва туманлар марказларида дренаж ва кузатув кудукларини хамда коллекторларни куриш ва уларни мукаммал таъмирлаш параметрларини уз ичига олади.
Дастурни молиялаштириш учун Давлат бюджети, халкаро молиявий институтлар ва махаллий бюджетлар маблаглари хисобидан 396 миллиард сум йуналтириш кузда тутилган.
Шунингдек, мамлакатда чучуклаштириш курилмаларини саноат усулида ишлаб чикаришни ташкил этиш ва тегишли ахоли пунктларини жихозлаш учун 2017 йилнинг охиригача Коракалпогистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида тажриба-синов ишларини утказиш назарда тутилган.
Шу билан бирга, Давлат геология ва минерал ресурслар кумитаси хамда Кишлок ва сув хужалиги вазирлиги корхоналарини мутахассис кадрлар билан таъминлаш максадида 2017/2018 укув йилидан бошлаб Тошкент ирригация ва мелиорация институтида «Мелиоратив гидрогеология» таълим йуналиши буйича кадрлар тайёрлашни ташкил этиш кузда тутилган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.