Эронга карши уйин олдидан терма жамоамизнинг оптимал таркиби кандай булиши керак — узбекистон

Эронга карши уйин олдидан терма жамоамизнинг оптимал таркиби кандай булиши керак — узбекистон

Эронга карши уйин олдидан: терма жамоамизнинг оптимал таркиби кандай булиши керак? — узбекистон

Хадемай 2018 йили Россияда булиб утадиган жахон чемпионатига саралаш доирасида навбатдаги тур уйинлари булиб утади. Унда терма жамоамиз Эронга карши бахс олиб боради. Бу уйин биз учун жуда мухим, агар Эронни маглуб этсак, камида иккинчи уринга кутариламиз. Агар ютказиб куйсак, учинчи урин хам хавф остида колиши тайин. Айни дамда бош мураббий Самвел Бабаяннинг олдидаги асосий муаммолардан бири таркиб масаласидир. Хуш, асосий таркиб кандай булиши керак?
ХИМОЯ ЧИЗИГИ — МУАММОЛАР ЕТАРЛИЧА
“Насаф”га карши уйинда курсатган хурмача киликлари туфайли Даврон Хошимов учун терма жамоа эшиклари ёпилса хам ажабланмаймиз. Боиси унинг бундай куполликларини бизнинг хакамлар кечирган такдирда хам, осиёлик хакамлар кечирмаслиги тайин, улар юзхотир килиб утиришмайди. Окибатда Даврон кизил карточка олиб, терма жамоамизни кийин ахволга тушириб куйиши тайин. Очиги, хозирда терма жамоамиз химояси учун битта аник, кунгилни хотиржам киладиган номзод бор — Виталий Денисов. Бирок у канот химоячиси. Марказий химояда эса айни дамда Анзур Исмоиловга ишонч билдиришга мажбурмиз, колаверса, Ислом Тухтахужаев хам ёмон уйнаётгани йук-ку, бирок бу иккаласи айрим холларда, айникса, мухим уйинларда уялтириб куйишлари мумкин. Яна бир канотда эса Бабаян Шухрат Мухаммадиевни туширса булади, айтгандай, бизда Акмал Шорахмедов варианти хам бор, хуллас, айни дамда терма жамоамизнинг химоясини кунгилдагидек килиш учун тажрибали химоячилар етарли эмасдек, назаримизда. Эхтимол, мураббийлар юкоридагилардан бошка вариантларни хам топишар.
ЯРИМ ХИМОЯ — НИСБАТАН ЯХШИРОК
Албатта, Одил Ахмедов — Сардор Рашидов — Сервер Жепаров — Жалолиддин Машарипов — Марат Бикмаев — ва хоказо. Хуллас, Самвел Бабаянда химоя чизигидан кура ярим химоя чизигида вариантлар купрок. Колаверса, терма жамоамиз сафида айнан шу чизикда ишончли харакат киладиган чарм туп усталари купрок учрайди. Факат Бабаян Эронга карши матчда тезкорроэ ярим химоячилардан фойдаланиши керак. Масалан, Сардор Рашидов, Одил Ахмедов, Жалолиддин Машарипов ва агар уйини ухшаса ва уша куни яхши формада булса Марат Бикмаев. Агар Марат хужум чизигида уйнаса, бошка бир футболчи топиш керак.
ХУЖУМ ЧИЗИГИ — ЯНГИЛАНИШЛАР КEРАК
Хужум чизигимиз анча пайтдан бери ислохотга мухтож булиб турибди. Эронга карши уйин олдидан эса бу ислохотларни янада кучайтириш керак. Бизнингча, Эронга карши Моуриньо “Аякс”га карши танлаган тактика — 4-5-1 дан ёки 4-4-2 дан фойдаланишимиз керак. Биринчи вариант бироз маъкулрокка ухшаяпти, боиси Эрон ва терма жамоамизнинг хозирги холати шуни такозо килмокда. Хужумда эса Темурхужа Абдухоликовдан, агар вазият яна бир хужумчидан фойдаланишни такозо этса жон куйдириб уйнайдиган футболчидан фойдаланиш керак.
Биз яхлит таркиб келтирмадик, бу борадаги хукмни узингизга колдирдик. Кани, кимнинг оптимал таркиби мураббийларимизнинг танлови билан мос келаркин?

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.