Эски жува эрталабки бозори вактинча кучирилади — узбекистон

Эски жува эрталабки бозори вактинча кучирилади — узбекистон

Эски жува эрталабки бозори вактинча кучирилади — узбекистон

Пойтахтнинг «Эски жува» дехкон бозоридаги мева ва сабзавотлар улгуржи савдоси майдончаси Заркайнар кучасидан «Чорсу» метро бекатига кириш кисмининг унг тарафидаги буш худудга вактинча кучириб утказишга карор килинди. Тошкент хокими шу хакдаги фармойишни имзолади, деб хабар килди шахар маъмурияти кошидаги Савдо департаменти «Газета. uz»га.
Хозирда тонгги бозор Сакичмон кучасидан кириш кисмида жойлашган. Фермер ва дехконлар бу ерга уз мева-сабзавот махсулотларини олиб келиб, эрталабки вактларда арзон нархларга сотади.
Катталаштириш учун расм устига босинг. Манба: Савдо департаменти.
Вактинчалик кучириш тугрисидаги карор хосил мавсуми бошланиб, бозорга мева ва сабзавот махсулотларини келтириш хажмлари сезиларли ошгани муносабати билан кабул килинди.
«Сабзавот сотувчилар тонгги вактларда автоуловлардан бозор автотураргохи ва бошка ён атрофдаги кучаларда махсулотларини сотиш холатлари кузатилмокда. Хусусан, сабзавотлар автотураргох майдонида тонг сахарда юк ва енгил автомашиналар хамда ердан улгуржи савдо килинмокда. Куп холларда сабзавотлар ортилган автоуловлар жой етмаганидан кучанинг йул катнов кисмига чикиб савдо килиши натижасида ахоли ва автотранспорт воситаларига нокулайликлар тугдириб, тирбандлик холатлари юзага келмокда», — дейилади департамент хабарида.
Мазкур вактинчалик чора пишикчилик мавсуми утгунча яъни 15 ноябрга кадар амал килади. Тонгги савдолар мазкур худудда тонгги соат 4?00 дан 11?00 гача давом этади.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.