Facebook фойдаланувчилардан уз ялангоч расмларини жунатишларини сурамокда — узбекистон

Facebook фойдаланувчилардан уз ялангоч расмларини жунатишларини сурамокда — узбекистон

Ха, нотугри укимадингиз – ижтимоий тармок уз фойдаланувчиларига, узларининг ялангоч холида тушган суратларини юборишларини сураб хабар юборяпти. Аммо бу «яхши максадда» амалга оширилмокда, дея хабар беради Terabayt нашри.
Гап шундаки, айримлар бошка бировнинг шундай суратини кулга киритиб, узининг рухсатисиз интернетга чикариб юбориш холлари куп кузатилади. Купинча жуфтликлар ажрашишдан кейин аламдан шунака ишларга кул уришади, дейилади хабарда. Гарбда хатто бу холат учун алохида «порно-касос» (инглизчада – revenge porn) деган атама хам кабул килинган.
Facebook компанияси уз ижтимоий тармогининг, шунингдек, Facebook Messenger ва Instagram’нинг фойдаланувчиларини «порно-касос»дан химоялаш учун янгича йул тутишга карор килган. Бунинг учун фойдаланувчи узининг ялангоч холатда тушган суратини Facebook Messenger оркали уз-узига жунатиши суралмокда.
Мазкур дастурнинг ишлаш тартиби бунака: фойдаланувчи узининг расмини узига юборганида, тизимда хешлаштириш амалга оширилади. Бу суратлар хеч кимга курсатилмайди, балки факат сунъий идрок тизимигина уни куриб, хеш-микдорларни саклаб куяди.
Хуллас, тизимда сурат хеш-микдорлари базаси яратилиб, улар саклаб куйилади. Кейинчалик худди шу суратни кимдир Facebook, Facebook Messenger ёки Instagram оркали оммага эълон килмокчи булса, тизим унинг хеш-микдорларини уз базасидаги маълумотлар билан таккослайди. Уларнинг бир хиллигини аниклаб, бу суратнинг эълон килинишига йул куймайди.
Яъни, Facebook суратларнинг факат хеш-микдорларинигина саклаб куяди, демак, юборилган расмларнинг бировлар томонидан угирланиб, интернетга чикариб юборилиши эхтимоли йук, дейилади хабарда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.