Фикр дурдоналари — узбекистон

Фикр дурдоналари — узбекистон

Фикр дурдоналари — узбекистон

81. Хакикий кувват нималигини биласизларми?
Кувват – кийин лахзаларда хотиржамлигингни саклашингиздир.
Кувват – сиз бахтни хис килмаётган булсангиз хам, бошкаларга бахтни зохир килишингиздир.
Кувват – йиглагингиз келиб турганда хам, табассум килишингиздир.
Кувват – калбингиз эзилиб кетган булса хам, бошкаларни бахтли килишга уринишнгиздир.
Кувват – машаккатларнинг огирлигидан бакиргингиз келиб турган булса хам, сукут кила олишингиздир.
Кувват – сиз тасаллига, далдага эхтиёж сезиб турган булсангиз хам, бошкаларга тасалли бериб, уларга дардкаш булишингиздир.
82. Бир кишидан “Онанг чиройлирокми ёки ойми?” деб суралди. Шунда у: “Онамга карасам, ойни унутаман. Ойга карасам, онамни эслайман” деб жавоб берди.
83. Ичкаридан пок булаётганингда: Аллох сенга сен билмаган томондан нур ато килади. Инсонлар сени сен билмаган томондан яхши куради. Талаб ва истакларинг сенга сен билмаган томондан келади. Эй Аллох, бизни пок калб билан ризклантир!
84. Инсонлардан бирортаси сенинг уларга килган яхшилигингни инкор килсалар, сикилма! Кучаларни кечалари ёритувчи чироклар хам кундузи унутилади.
85. Инсонларни рози килиш учун узгарма! Инсонларнинг мактовларига эришиш учун турланма! Муваффакиятсизлик сабабли узлигингни алмаштирма! Ютукка эришганинг сабабли кибрланма!
Куйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир рокия” (Салмокли фикрлар) каби сахифалардан олинган.
Нозимжон Хошимжон таржимаси

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.