Фирибгарлик учун жазо чораларига аниклик киритилди — узбекистон

Фирибгарлик учун жазо чораларига аниклик киритилди — узбекистон

Фирибгарлик учун жазо чораларига аниклик киритилди — узбекистон

Узбекистон Жиноят кодексидаги фирибгарлик учун жазо белгиланган 168-моддага ойдинлик киритилди ва кенгайтирилди. Конунчилик палатаси томонидан 6 октябрда кабул килиниб, Сенат томонидан 12 октябрда тасдикланган узгартишларни 26 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.
Янгиланган моддага мувофик, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол килиш йули билан узганинг мулкини ёки узганинг мулкига булган хукукини кулга киритиш энг кам ойлик иш хакининг 50 дан 100 баравари микдоридаги жарима ёки 2 йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан махрум этиш (бунга кадар — ЭКОИХнинг 100 бараваригача жарима) ёхуд 1 йилгача ахлок тузатиш ёки 6 ойгача камок жазосига сабаб булади.
Фирибгарлик а) катта микдорда (мазкур моддадаги янги банд), б) олдиндан тил бириктирган холда гурух булиб ёки в) компьютер техникасидан фойдаланган холда амалга оширилса, ЭКОИХнинг 100 дан 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан махрум килиш (аввал — ЭКОИХнинг 100 дан 300 бараварига кадар жарима ёки 2 йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликнинг чекланиши ёки 5 йилгача озодликдан махрум этиш тайинланар эди).
Худди шу жиноят а) катта микдорда, б) такроран ёки хавфли рецидивист ёки в) хизмат вазифасидан фойдаланган холда (янги банд) содир этилса, ЭКОИХнинг 300 дан 400 бараваригача ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 8 йилгача муайян хукуклардан махрум этилган холда озодликдан махрум килиш жазосига лойик деб топилади.
Фирибгарлик а) ута йирик микдорда, 6) ута хавфли рецидивист ёки в) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатлари учун содир этилса, 400 дан 600 бараваргача ЭКОИХ ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан махрум этиш (аввал — ЭКОИХнинг 300 дан 600 бараваригача жарима) ёки 3 йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки 5 йилдан 10 йилгача озодликдан махрум этиш жазосига муносиб курилади.
Бирок моддий зарар етказганлик учун озодликни чеклаш ва озодликдан махрум этиш жазоси тайинланмаган.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.