Фото бобур номидаги тошкент марказий экобоги очилди — узбекистон

Фото бобур номидаги тошкент марказий экобоги очилди — узбекистон

Фото: бобур номидаги тошкент марказий экобоги очилди — узбекистон

Шанба куни эски хайвонот боги урнида Бобур номидаги Тошкент Марказий экобоги очилди.
Маросимда шахар хокими Рахмонбек Усмонов, Мирзо Улугбек туман хокими Шерзод Кудбиев ва бошкалар иштирок этди.
Бог худуди 12 га ни ташкил этиб, унда югуриш ва велосипед йулакчалари, мини футбол, ок кум тушалган пляж волейболи ва бадминтон майдончалари, воркаут учун тренажёрлар, йога билан шугулланиш учун пешайвон хамда иккита теннис корти мавжуд. Спорт майдончалари каршисида бог маъмурияти биноси, касса, кийим алмаштириш ва душ кабул килиш хоналари жойлашган. Болалар учун хам уйин майдончалари мавжуд. Экобогда аттракционлар урнатилмаган.
Бог худудига кириладиган хар икки дарвоза — турар-жой мавзеси ва Махтумкули кучаси томонда — автотураргох мавжуд. Курилиш ишларида экологик материаллар ва габион — тош билан тулдирилган турлардан фойдаланилган.
Богдаги эски фаввора реконструкция килинган. Яшил худуд марказида атрофи кул билан уралган орол мавжуд. У ерда кундузги байрам тадбирларини утказиш, эсдалик учун фотосуратга тушиш мумкин.
10 июнь куни ташриф буюрувчилар учун аниматорлар, кузбойлогичлар ва масхарабозлар иштирокида кунгилочар дастурлар, кечки 17:00 да эса лайв-бендлар ва узбек эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт ташкил этилади, деб хабар килди экобог маъмурияти.
Фото

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.