Фото паралимпия жч иштирокчилари тошкентда кутиб олинди — узбекистон

Фото паралимпия жч иштирокчилари тошкентда кутиб олинди — узбекистон

Фото: паралимпия жч иштирокчилари тошкентда кутиб олинди — узбекистон

26 июль куни эрта тонгда Лондонда енгил атлетика буйича жахон чемпионатида муваффакиятли иштирок этган Узбекистон паралимпия терма жамоаси Тошкентга кайтиб келди.
Ислом Каримов номидаги халкаро аэропортда ЖЧ голиб ва совриндорларини кариндош ва якинлари, Миллий паралимпия ассоциацияси вакиллари, жамоатчилик ва мухлислар кутиб олди.
Спортчилар жахон биринчилигида учта олтин ва туртта кумуш медални кулга киритиб, жахон ва Осиё рекордларини урнатишди.
Дониёр Солиев.
Уч хатлаб сакрашда жахон чемпиони ва Осиёдаги энг яхши натижа сохиби Дониёр Солиев 2017 йилги жахон чемпионати Узбекистон учун жуда муваффакиятли кечганини таъкидлади.
Александр Свечников мухлислари билан.
Паралимпия уйинлари-2016 олтин медал сохиби, найза улоктириш буйича жахон чемпиони ва жахон рекорди муаллифи Александр Свечников уз галабасига унчалик ишонч билдирмаганини айтиб утди. «Ракибларга етарли бахо бермаслик мумкин эмас. Уз галабамга унча ишонмаган эдим, бирок халол галабани кулга киритдим, деб хисоблайман. Хар йили янги спортчи, эртага нима булишини билмайсан. Барча машхур спортчилар хам качондир тушади ва мен бу хакда хозирча уйлаганим йук, голиб булишни истайман ва тамом», — деди спортчи.
Нозима Каюмова — найза улоктиришда кумуш медаль сохибаси.
София Бурханова — диск ва ядро улоктиришда кумуш медаллар сохибаси.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.