Фото узбекистон архитектура дгорликларидаги зувлар сири — узбекистон

Фото узбекистон архитектура дгорликларидаги зувлар сири — узбекистон

Фото: узбекистон архитектура ёдгорликларидаги ёзувлар сири — узбекистон

Тошкентда 17 октябрь куни Коракалпогистон, Андижон, Бухоро, Кашкадарё, Навоий, Наманган, Сурхондарё, Фаргона, Хоразм вилоятлари ва Тошкентдаги архитектура ёдгорликларига битилган эпиграфик ёзувларга багишланган 12 томлик китоб-альбом, шунингдек, Самарканддаги Регистон ва Шохи Зинда тарихий архитектура мажмуаларига багишланган иккита фотоальбом такдимоти булиб утди. Бу хакда УзА хабар килди.
Фото: УзА.
Олимлардан иборат ижодий гурухнинг бир неча йиллик мехнати натижалари Узбекистон обидаларидаги битиклар туркумига жамланиб, Uzbekistan Today ахборот агентлиги базасида узбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилди. Хукумат томонидан амалга оширилган лойихада мамлакат худудида жойлашган барча архитектура ёдгорликларидаги эпиграфикалар комплекс урганилиб, умумлаштирилди.
Мутахассислар 1500 дан зиёд эпиграфика ёдгорликларидаги ёзувларни укиб, таржима килди. Уларнинг аксарияти илк бор урганилмокда. Жумладан, 200 дан зиёд шеър, панд-насихатлар, хикматли гаплар, 100 дан зиёд уста ва хаттотлар исм-шарифлари, 300 диний ва 150 багишлов ёзувлари, 150 хронограмма ва 100 тарихий саналар, 100 хукмдорлар буйруклари ва бошкалар тадкик этилди.
Фото: УзА.
Ижодий гурух Самарканддаги дунёга машхур Шохи Зинда мажмуаси, Амир Темур хонакохи ва жомеъ масжиди, Бибихоним масжиди, Регистон ансамбли ва бошкалардаги ёзувлар сирини очди. Бундан ташкари, тадкикотлар шарофати билан Хивадаги 13 та архитектура ёдгорлиги, жумладан, Пахлавон Махмуд мажмуасидаги кабртошларга битилган эпиграфик ёзувлар укиб чикилди.
Uzbekistan Today ахборот агентлиги, ЮНЕСКОнинг Узбекистондаги ваколатхонаси, Узбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Узбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент давлат шаркшунослик институти кошидаги Абу Райхон Беруний номидаги Шарк кулёзмалари маркази хамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат, халкаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, олимлар хамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Фото: УзА.
Узбекистон обидаларидаги битиклар сони буйича жахонда етакчи уринлардан бирини эгаллаб турибди. Ушбу маданий меросимиз билан халкимиз хамда жахон ахлини батафсил таништириш максадида Узбекистон обидаларидаги битиклар лойихаси ишлаб чикилди.
Лойиха доирасида юртимиздаги тарихий ёдгорликларга багишланган 12 китоб-альбом нашр этилди. Ушбу китобларда меъморлик ёдгорликларидаги бир ярим мингдан зиёд битик чоп этилди.
Давра сухбатида келгусида лойиха доирасида амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар хусусида хам фикр-мулохазалар билдирилди.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.