Фозил мусаевнинг япония таассуротлари хакида батафсил — узбекистон

d184d0bed0b7d0b8d0bb-d0bcd183d181d0b0d0b5d0b2d0bdd0b8d0bdd0b3-d18fd0bfd0bed0bdd0b8d18f-d182d0b0d0b0d181d181d183d180d0bed182d0bbd0b0 Все новости

Фозил мусаевнинг япония таассуротлари хакида батафсил — узбекистон

Хорижда туп сураётган футболчиларимизга карасак, хозирда Фозил Мусаев етарли уйин амалиётига эга булаётганини курамиз. Хурсанд киладиган томони, миллий жамоамизга номзод саналган ярим химоячи Осиё­даги энг кучли чемпионатларидан бири — Япония J-лигасида бинойидек клуб — «Жубило Ивата» шарафини муносиб химоя килмокда. Биз эса ягона легионеримизни махсус сухбатга чорлаб, унинг J-лигасидаги фаолияти ва илк таассуротлари билан кизикдик. Куйи­да шу интервьюнинг кискартирилган вариантини укишингиз мумкин.
— Фозил, сухбатимизни биринчи мураббийингиз ва хаётдаги устозингиз хакида бошласак…
— Отам вактида футбол билан шугулланган ва куриб турганингиздек, айнан унинг изидан бордим. Биринчи мураббийим сифатида хам отамни курсатаман. Кейинги мураббийим — Ахмад Убайдуллаев. Маълум вакт Чигатойдаги базада айнан шу мутахассис кул остида шугулланганман. Уша даврни хеч качон унутмайман. Ахир энди-энди футболдаги йулни бошлаган пайтинг сенга хар томонлама кумак берган инсонларни эсдан чикариш мумкинми?
— Кайси галаба ва маглубият хотирангизга алохида мухрланиб колган?
— Энг эсда коладиган галабани Эрондаги фаолиятимда нишонлаганман. Чунончи, мамлакат чемпиони масаласи сунгги турда хал булганди. Финиш маррасидан олдин «Тракторсози» ва «Нафт Техрон» жамоалари 1-2-уринларни булишиб турганди. Менинг жамоам — «Сепахон» эса улардан кейинги погонада эди. Охирги турда икки пешкадам узаро бахс олиб борди. Хуллас, олтин медаль ютишимиз учун узимиз галаба козонишимиздан ташкари, юкоридаги икки клубнинг узаро бахс­да дуранг кайд этиши талаб этиларди. Карангки, уша куни омад бизга кулиб бокди. Яъни «Тракторсози» ва «Нафт Техрон» дуранг натижада тухтаб, «совга» улашди ва «Сепахон» уз уйинини галаба билан якунлаб, Эрон чемпиони булди. Энг ачинарли маглубиятга келсак, Лондон Олимпиадаси саралаши доирасида кечган охирги уйинни эслашга мажбурман. Эх, кандай омадсизлик… Ахир Узбекистон термаси сафида БАА олимпиячиларига карши майдонга тушиб, 2:0 хисобида олдинда бораётиб, охирги дакикаларда 2та гол куйиб юборган ва якунда аламли маглубиятга учрагандик — 2:3. Натижада Лондон Олимпиадасига бориш умидимиз чилпарчин булганди.
— Энди энг мухими: Японияга кай тарика бориб колдингиз?
— Трансферим тарихи оддий, бунда кандайдир фантастик вокейлик йук. Аввалги мавсум «Насаф»да уйнаган вактдаёк менда Япония чемпионатига кучиб утиш имконияти вужудга келиши мумкинлигини билгандим. Кейинрок «Жубило Ивата» вакиллари «Бун­ёдкор»даги уйинлари билан танилган Сато Минорининг агенти — Тома Хирасава оркали алокага чикишди. Декабрь ойи бошида агентим Санъат Шарипов хамрохлигида жаноб Хошикава ва клуб бош директори Хаттори билан учрашдик. Илк мусохаба чоги деярли барча масалалар буйича келишиб олдик. Шундан сунг Японияга бориб, тиббий курикдан утдим ва шартнома остига имзо чекдим. Мана, хозир шу клуб сафида Осиёнинг энг кучли чемпионатларидан бирида уйнаётганимдан бахтиёрман.
— Янги жамоага мослашиш жараёни кандай кечди? Жамоадагилар сизни яхши кабул килишдими?
— Хар кандай футболчи янги мухитга мослашишда маълум кийинчиликларни бошдан утказади — бу одатий хол. Худога шукр, менда бу боскич тез ва яхши утиб кетди. Жамоа ажойиб, футболчилар учун барча шароитлар мухайё килинган. Хуллас, биз хеч нима хакида уйламаймиз. Шунингдек, клуб рахбарияти, мураббийлар ва футболчиларнинг ишга муносабатлари хам маъкул тушди. Оддий айтсам, «Жубило Ивата» — ахил оила.
— Осиёнинг энг кучли чемпионатларидан бири хисобланган J-лигасига йул олган узбекистонлик биринчи футболчисиз. Хуш, Япония футболи Узбекис­тон ва Эронникидан нимаси билан фаркланади, шароитлар уртасидаги тавофут нечогли катта?
ДАВОМИ

Оцените статью
Добавить комментарий