Футзал u20 драматик уйинда узбекистон мугулистонни маглуб этди — узбекистон

Футзал u20 драматик уйинда узбекистон мугулистонни маглуб этди — узбекистон

Футзал u20. драматик уйинда узбекистон мугулистонни маглуб этди — узбекистон

Футзал буйича ёшлар (U20) уртасидаги Осиё чемпионатида чорак финал уйинлари булиб утди. Узбекистон терма жамоаси ушбу боскичда Мугулистонга карши бахс олиб борди. Ута драматик кечган уйинда Мендез шогирдлари кийин галабани кулга киритишди.
Биринчи булим
Учрашувнинг стартида узбекистонликлар кетма-кет фол ишлатиб, коидабузарликлар сонини 5тага етказиб олишди. Натижада, мугулллар дастлаб жарима зарбасидан, сунгра дабл-пенальтидан гол уришга муваффак булишди. Шундан сунг футзалчиларимиз узларига келишди ва кетма-кет хужум ташкил килиб, кетма-кет 3та гол уришди. Томонлар яна бир мартадан гол алмашишди ва хисоб 4:3га етди. Булим сунгида Хошимов купол уйнагани учун майдондан четлатилди. Шаркий осиёликлар имкониятдан фойдаланиб, хисобни тенглаштиришди. Танаффусга кадар Узбекистон яна битта гол урди ва хисоб 5:4га етди.
Иккинчи булим
Иккинчи 20 дакикаликда томонлар нисбатан эхтиёткор уйин намойиш килишди. Футзалчимиз бир вазиятда якин масофадан буш дарвозага аник зарба бера олмади — туп юкорига кутарилиб кетди. Мугулистон эса 2 марта бурчак тупидан самарали фойдаланди. Бир вазиятда уйинчимиз уз дарвозасига тупни буриб куйган булса, иккинчисида ракибга зарба бериш имкониятини бериб куйишди — 5:6. Бу пайтда уйиннинг асосий вакти тугашига 3 дакика колганди. Мендез дарвозабон урнига дархол бешинчи уйинчи туширди. Бу тактика уз самарасини берди ва жамоамиз хисобни тенглаштирди.
Экстра-таймлар
Кушимча булимларнинг дастлабкисида хисоб узгармади. Иккинчи 5 дакикалик бошланганда эса ракиблар «стандарт»дан фойдаланиб, хисобда олдинга чикиб олишди. Терма жамоамиз жонига яна «power play» ёрдамга келди. Узбекистонликлар бешинчи уйинчи тактикаси оркали нафакат мувозанатни тиклашди, балки хисобда хам олдинга утиб олишди — 8:7.
Мугуллар бешинчи уйинчи тактикаси тайёр эмаслиги куриниб колди — хам химояланишда, хам бу тактикадан фойдаланишди. Дарвозабон урнига уйинчи тушиши уларга хеч кандай наф келтирмади, аксинса ракиб яна 2та гол утказиб юборди. Якуний хисоб — 10:7.
Узбекистон терма жамоаси хужумчиси Акбар Усмонов бу уйинда 6та гол уришга муваффак булди. Натижада унинг мусобакадаги голлари сони 13тага етди.
Терма жамоамиз ярим финал боскичида Ирокка карши бахс олиб боради. Бу уйин 24 май куни соат 17:00да (Тошкент вакти билан) бошланади.
U-20 Осиё чемпионати
Чоракфинал, 22.05.2017
Индонезия U-20 — Таиланд U-20 – 2:4
Эрон U-20 — Ливан U-20 – 6:2
Ирок U-20 — Япония U-20 – 1:0
Узбекистон U-20 — Мугулистон U-20 – 10:7 (к. в.)
Яримфиналлар, 24 май
Таиланд U-20 – Эрон U-20
Ирок U-20 — Узбекистон U-20

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.