Голибшер зияев алока сохасида назорат буйича давлат инспекцияси рахбари булди — узбекистон

Голибшер зияев алока сохасида назорат буйича давлат инспекцияси рахбари булди — узбекистон
Голибшер Зияев Алока, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари сохасида назорат буйича давлат инспекцияси бошлиги лавозимига тайинланди. Бу хакда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар килди.
У шу кунга кадар Радиоалока, радиоузатиш ва телевидение маркази Бош директори вазифасини бажариб келган.
Голибшер Зияев Алока, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари сохасида назорат буйича давлат инспекцияси бошликлигига мазкур лавозимда 2013 йил февралидан буён фаолият курсатиб келаётган Фарход Умархужаев урнига тайинланди.
Шунингдек, шу кунга кадар «Узбектелеком» АКнинг «Бош коммутация маркази» директори вазифасини бажариб келган Эмир Газиев Радиоалока, радиоузатиш ва телевидение маркази бош директори лавозимига тайинланди.
Комментарии 0