Гризманн реални 2 очкодан махрум килди — узбекистон
Гризманн реални 2 очкодан махрум килди — узбекистон
Испания чемпионатининг 31-тури доирасида «Реал» ва «Атлетико» жамоалари «Сантьяго Бернабеу» стадионида тукнаш келишди. Зидан шогирдлари галабага якин туришганди, аммо Антуан Гризманн «Кироллик клуби»ни галабадан махрум килди.
Ла лигада чемпионлик учун курашда мухим палла бошланди. Буёгига йукотиладиган хар бир очконинг кадри жуда юкори булади. Буни хис килган Зидан жамоасини Мадрид дербисига юкори формада олиб келишга харакат килди.
Симеоне жамоаси эса уз услубида зич химояни ташкил килиб, карши хужумдан фойдаланишга харакат килишди. Мезбонлар ракибга нисбатан купрок голли вазиятларни яратганини таъкидлаш лозим.
Уйиннинг 15-дакикасида Роналду жарима майдончаси бурчагидан хавфли зарба берди! Ян Облак зарбани кайтарди. Шу тарика «Атлетико» посбонининг кахрамонлиги бошланди. 28 дакикага келиб Бензема ва Роналду узаро «девор» уйнаб, ракиб жарима майдончаси киришди. Карим 14 метрлардан берган зарбани Облак кайтаришга муваффак булди.
Орадан 3 дакика утиб, хисоб очилиши керак эди. «Атлетико» футболчилари майдон марказида тупни ракибга бериб куйишди ва «Реал» ута хавфли карши хужум ташкил килди. Роналду унг томондан жарима майдончасига кириб зарба берди. Дарвозага кириб кетаётган тупни Савич бош билан кайтариб колди!
Булим сунгида «матрасчилар» хисобни очишга якин келишди. Серхио Рамос майдон марказида тупни Гризманга бериб куйди. Антуан ракиб жарима майдончаси атрофига якинлашиб, зарба берди. Туп Наваснинг кулидан тарк этди.
Иккинчи булимни «каймокранглилар» фаол бошлашди. Унг канотдан етказилган узатмани Роналду бош билан дарвозабон майдончасига етказди. Бензема томонидан йулланган зарбани Облак кукраги билан кайтариб колди. Нихоят, 52-дакикада хисоб очилди. Тони Кроос жаримадан етказиб берган узатмани Пепе бош билан дарвозага жойлаб куйди.
Бахснинг 60-дакикасида «Атлетико» хисобни тенглаштириш учун жуда кулай имкониятга эга булди. Коке майдон марказида тупни эгаллаб, Торресни бирга-бир вазиятга чикариб юборди. Фернандонинг зарбасини Кейлор Навас кайтарди!
Уйиннинг сунгги 10 дакикасида Зидан жамоаси эътиборни химояга карата бошлади. Мехмонлар ракиб мудофаасини бир марта ёриб утишга муваффак булишди ва шунинг узи дуранг учун етарли булди. Антуан Гризманн яккама-якка вазиятга чикиб, дарвозани ишгол килди.
Ушбу дуранг натижасида «Реал»нинг очколари 72тага етди. «Барселона» бугун «Малага»ни маглуб этса, очколар буйича «Кироллик клуби»га етиб олади ва туплар фаркига кура жадвал пешкадамига айланади.
Испания Ла лигаси, 31-тур
8 апрель, 19.15, «Сантьяго Бернабеу»
«РЕАЛ МАДРИД» — «АТЛЕТИКО МАДРИД» 1:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 52 Пепе, 1:1 – 85 Гризманн.
Реал Мадрид – Навас, Пепе (Начо, 67), Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос (Иско, 76), Бэйл (Васкес, 81), Роналду, Бензема.
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль (Корреа, 62), Габи, Феррейра Карраско (Хименес, 88), Коке, Гризманн, Торрес (Парти, 78).
Огохлантиришлар: Каземиро (37), Сауль (52), Годин (60), Карвахаль (88), Коке (89).
Комментарии 0