Гулнора каримовага нисбатан иккита жиноят иши кузгатилган — бош прокуратура — узбекистон

Гулнора каримовага нисбатан иккита жиноят иши кузгатилган — бош прокуратура — узбекистон

Гулнора каримовага нисбатан иккита жиноят иши кузгатилган — бош прокуратура — узбекистон

2013 йил 24 октябрда «Terra Group» МЧЖ, «Prime Media» МЧЖ, «Gamma Promotion» МЧЖ фаолиятида соликларни тулашдан буйин товлаш холатлари буйича жиноят иши кузгатилган. Бу хакда Узбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга карши курашиш бошкармаси хабар килди.
Мазкур жиноят ишини тергов килиш давомида Каримова Гулнора Исламовна, 1972 йил 8 июлда Фаргона вилоятида тугилган, миллати узбек, маълумоти олий, Сиёсий тадкикотлар маркази директори лавозимида ишлаган, Тошкент шахри, Яшнобод тумани, Я. Гуломов кучаси, 77″а»-уйда руйхатда турган, 2001?2012 йилларда Н. Содиков, 2013 йилнинг январь ойидан октябрь ойига кадар Р. Мадумаров рахбарлик килган уюшган гурухнинг жиноий фаолиятига бевосита кумаклашиб келганлиги аникланган.
Жумладан, Г. Каримованинг назорати остида ва кумагида уюшган жиноий гурух аъзолари 2001?2013 йилларда куйидаги бир катор жиноятларни содир этишган, хусусан:
— фукаролар ва тадбиркорларнинг 54,1 млрд. сумлик пул маблаглари, акциялари, улушлари ва мулкий объектларини товламачилик йули билан эгаллаш (Г. Гаибназаровнинг «Тошкент рангли металл парчалари ва чикиндиларини кайта ишлаш заводи» ОАЖ ва «Ангрен-цемент» МЧЖдаги 4,1 млрд. сумлик акциялари, 4 млн. АКШ доллари микдоридаги пул маблаглари, 17,3 млрд. сумлик 2 та квартираси, 4 уй-жойи (ховли) ва 8 та автомашинаси, Ш. Ахмедовнинг «KOLORPAK» ва «NASHRIYOT UYI TASVIR» МЧЖдаги 1,9 млрд. сумлик улуши ва бошкалар);
— турли корхоналардаги давлатга тегишли акциялар ва улушларни сотиб олиш, мулкий объектларни хусусийлаштириш ва махсулотларни паст нархларда сотишда 344,6 млрд. сумлик давлат мулкини узлаштириш ёки растрата йули билан талон-торож килиш («Уздунробита» ККдаги 131,9 млрд. сумлик (49%), «Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan LTD» МЧЖ шаклидаги ККдаги 14,6 млрд. сумлик (67,1%), «Rubicon Wireless Communication» МЧЖ шаклидаги ККдаги 9,6 млрд. сумлик (30%) давлат улуши, 20,4 млрд. сумлик 50 та кучмас мулк объектлари ва бошкалар);
— даромадларни (1 трлн. 570,3 млрд. сум), курсатилган хизматлар, ишлар ва сотилган махсулотлардан тушумларни (253,9 млрд. сум) камайтириб курсатиш, имтиёзларни ноконуний куллаш (266,2 млрд. сум), текинга хизмат курсатиш, ортикча асосий воситалар шаклида соликка тортиш базасини камайтириш ва бошка йуллар билан (994,3 млн. сум) уюшган жиноий гурух назоратидаги хужалик юритувчи субъектлар ва оффшор компаниялар фаолиятида 2 трлн. 91,4 млрд. сумлик соликларни тулашдан буйин товлаш;
— жиноий жавобгарликдан буйин товлаш максадида уюшган гурух назоратидаги хужалик юритувчи субъектлар ва оффшор компаниялари фаолияти билан боглик хужжатларни нобуд килиш, уларга шикаст етказиш ва уларни яшириш.
Ушбу эпизодлар буйича Г. Каримовага Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир катор моддалари (165, 167, 179, 184, 227 ва бошкалар) билан айблов эълон килинган.
Г. Каримованинг ушбу жиноятларни содир этишдаги айби уюшган жиноий гурух аъзолари Н. Содиков, Р. Мадумаров, Ш. Сабиров ва бошкаларнинг, гувохлар, жабрланувчиларнинг курсатувлари, уюшган гурух назоратидаги 45 та хужалик юритувчи субъектлар ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари хамда иш буйича тупланган бошка далиллар билан уз тасдигини топган.
Жиноят ишлари буйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги хукми билан Г. Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
Бундан ташкари, Г. Каримовага нисбатан уюшган жиноий гурухга куйидаги жиноятларни содир этишга кумаклашиш холатлари буйича алохида иш юритувга ажратилган жиноят иши юзасидан тергов харакатлари давом эттирилмокда:
— давлат органлари ваколатларини асоссиз узлаштирган холда, радиочастота ресурслари ва ер участкаларини ноконуний реализация килишда фирибгарлик (595 млн. АКШ долл. ёки 866,7 млрд. сум), хизматларга хак тулашда мобиль алока операторлари абонентларидан кушимча туловларни асоссиз ундириш (390 млрд. сум) йули билан узганинг 1 трлн. 256,7 млрд. сумлик мол-мулкини эгаллаш;
— турли шахсларнинг манфаатларини «илгари суриш» учун уюшган жиноий гурухнинг оффшор компаниялари хисоб ракамига «бунаклар» олиш (869,3 млн. АКШ долл. ва 29 млн. евро), радиочастота ва ер участкаларини ноконуний сотиш (520 млн. АКШ долл.), улушларни сотиш ва дивидендларни тулаш никоби остида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни чет элга олиб чикиб кетиш (439,6 млн. АКШ долл.), накд пул маблагларини ноконуний олиб чикиб кетиш (98 млн. АКШ долл.), накд пул тушумларини инкассация килмаслик (11,2 млн. АКШ долл.), экспорт килинган товарлар ва хизматлар тушумидан мажбурий 50% лик сотувни амалга оширмаслик (4,6 млн. АКШ долл.), товарларни сунъий оширилган нархларда импорт килиш (129,7 минг АКШ долл. ва 45,8 минг евро) йули билан 1 млрд. 942,8 млн. АКШ долл. ва 29,1 млн. евро микдоридаги хорижий валютани яшириш;
— декларацияларда импорт килинган товарлар микдорини тулик курсатмаслик ва уларнинг нархини камайтириб курсатиш (386,3 млрд. сум), олиб чикилган накд хорижий валютани божхона назоратидан яшириш (98 млн. АКШ долл. ёки 209,4 млрд. сум), экспорт килинган махсулот кийматини пасайтириб курсатиш (11,9 млрд. сум) йули билан жами 607,6 млрд. сумга божхона конунчилигини бузиш;
— товарларни сотиш, бажарилган ишлар ва хизматлардан тушумларни инкассация килмаслик (294,9 млрд. сум), пул маблагларини ноконуний накдлаштириш (278 млрд. сум) йули билан жами 572,9 млрд. сумга савдо ва хизмат курсатиш коидаларини бузиш;
— хужжатларни калбакилаштириш ва улардан уюшган гурухнинг жиноий фаолиятига конуний тус бериш максадида фойдаланиш;
— турар ва нотурар объектларни, бошка мол-мулкларни сотиб олиш, уюшган жиноий гурух назоратидаги оффшор компаниялар уртасида сохта контрактлар буйича пул утказмаларини амалга ошириш йули билан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш.
Ушбу холатлар буйича Г. Каримовага Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168, 178, 182, 189, 228 ва 243-моддалари билан айблов эълон килинган ва унга нисбатан камокка олиш тарзидаги эхтиёт чораси кулланилган.
Г. Каримовага айблов иш буйича тупланган далиллар, шу жумладан, уюшган жиноий гурух аъзолари, гувохлар, жабрланувчиларнинг курсатувлари, уюшган гурух назоратидаги 14 та фирма ва 16 та оффшор компаниялар фаолиятини текшириш материаллари, олинган ёзма ва ашёвий далиллар, экспертиза хулосалари асосида эълон килинган.
Кайд этилган 2 та жиноят иши буйича давлат ва фукаролар манфаатларига етказилган зарарнинг умумий суммаси 1 трлн. 270 млрд. 200 млн. сум, 1 млрд. 651,8 млн. АКШ долл., 26,1 млн. евро (миллий валютада жами 3 трлн. 746,8 млн. сум)ни ташкил этади.
Тергов материаллари буйича хозирда 12 та хорижий мамлакатлар худудида уюшган жиноий гурухнинг 1 млрд. 394,1 млн. АКШ долл., 63,5 млн. евро, 27,1 млн. фунт ва 18,5 млн. франк микдордаги легаллаштирилган маблаглари аникланган, шу жумладан:
Швейцарияда — 777,8 млн. АКШ долл. микдорида пул маблаглари ва Колони шахрида нархи 18,5 млн. франк булган кучмас мулк (вилла);
Швецияда — 30 млн. АКШ долл. микдорида пул маблаглари;
Буюк Британияда — 4,2 млн. фунт микдорида пул маблаглари, Лондон шахрида умумий нархи 22,9 млн. фунтлик уй-жойлар, квартиралар ва виллалар;
Франциянинг Париж шахрида — квартиралар ва «Шато де Грусси» касри, Сантропе шахрида — вилла (умумий нархи 52,5 млн. евро);
Латвияда — 16,5 млн. АКШ долл. микдоридаги пул маблаглари ва кимматли когозлар, Рига шахрида парк худудидаги умумий нархи 9 млн. евро булган кунгилочар марказ;
Ирландияда — 300 млн. АКШ долл. микдоридаги пул маблаглари ва кимматли когозлар;
Мальта оролида — нархи 48,8 млн. АКШ долл. булган самолёт;
Германияда — 2 млн. евро микдоридаги пул маблаглари;
Испанияда — 82 минг АКШ долл. микдоридаги пул маблаглари;
Россияда — 6 млн. АКШ долл. микдоридаги пул маблаглари, умумий нархи 2 млн. АКШ долл. булган Москва шахри «Камелот» турар жой комплексидаги «пентхаус», «Рублевка» массивидаги хашаматли турар жой ва 8 та квартира, Ялта шахридаги мехмонхона комплекси, турар жой ва ер участкаси;
Гонконгда — 67 млн. АКШ долл. микдоридаги пул маблаглари, «The Arch» осмонупар биносида нархи 15 млн. АКШ долл. булган «пентхаус»;
Бирлашган Араб Амирлигида — 32 млн. АКШ долл. микдоридаги пул маблаглари, 31,5 млн. АКШ долл. микдоридаги олтин ва олтин сертификатлари, Дубай шахрида умумий нархи 67,4 млн. АКШ долл. булган «пентхаус», 2 та вилла ва 2 та мехмонхона комплекслари аникланган.
Халкаро хамкорлик доирасида хорижий мамлакатларнинг ваколатли органларига тергов органларининг уюшган жиноий гурухнинг юкорида кайд этилган активларини хатлаш тугрисидаги карорлари юборилган.
Хозирги кунда уюшган жиноий гурухнинг бошка активларини аниклаш ва уларни Узбекистонга кайтариш буйича тезкор-тергов тадбирлари давом эттирилмокда.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.