Ичан калъадан ахоли кучирилади деган хабарни махаллий мулозимлар рад этди — узбекистон

Ичан калъадан ахоли кучирилади деган хабарни махаллий мулозимлар рад этди — узбекистон

Ичан калъадан ахоли кучирилади деган хабарни махаллий мулозимлар рад этди — узбекистон

Хива “Ичан калъа” музей-курикхонаси илмий котиби Дилмурод Бобожонов шахарнинг тарихий кисми булган Ичан калъада азалдан истикомат килиб келаeтган ахоли кучирилмаслигини билдирди.
Бобожоновга кура? Хива 1968 йили Марказий Осиeда биринчи мартда ЮНЕСКОнинг умумжахон маданий мероси руйхатига одамлар тарихий изчилликда узлуксиз яшаeтган кадимий шахар сифатида киритилган.
Узбекистон президенти матбуот хизмати 30 ноябрь куни “Шавкат Мирзиeев Хиванинг тарихий кисмида яшаётган ахолини шахарнинг тарихий кисмидан кучирииш хакида топширик берди”, деб хабар килган эди.
Бу маълумот Озодлик сухбатлашган меъмор ва кадимшунослар учун шок хабар булди.
Тошкентлик меъмор Абдумалик Турдиев “Ахолисиз Хива бу — жонсиз танадир. Ахолини кучириш топшириги авантюрадан бошка нарса эмас” дея катъий норозилик билдирди.
Узбекистон маданият вазирлигининг Озодлик сухбатлашган мулозими “Президентнинг гапи матбуот хизмати томонидан нотугри талкин килинган булиши мумкин”, деган эхтимолни илгари сурди:
— Президент «шахарнинг тарихий кисмидаги ахоли кучириб юборилсин», деб айтиши аклга сигмайди. Агар шахарда одамлар яшамаса, Хива музей-шахар макомини йукотадику?! Одамлар музейнинг бир кисмику?! Ажралмас кисми. Шахрисабзда шу йул тутилганида шахарни ЮНЕСКО руйхатидан чикариш масаласи куйилди. Менимча, матбуот хизмати президент гапидан нотугри иктибос келтирган, — деди мулозим.
Халкаро экспертлар хавотирда
Швейцариядаги Alerte Heritage ташкилоти Бош котиби? санъатшунослик фанлари доктори? профессор Светлана Горшенина ва айни ташкилот рахбари, тарих ва меъморлик буйича фан доктори Борис Чуховичлар 30 ноябрь куни Озодликка “Хива шахрининг кадимий тарихи ва бугуни уртасидаги тирик богликликни таъминлаб келаeтган шахар ахолисининг кучириб юборилиши кечириб булмас хатодир”, деган фикрни билдирдилар.
«Биринчидан, давлат одамларни уз оиласининг кадимий тарихи ва хотираси билан боглик куприкдан жудо килмокда. Ахолисиз шахар бу туристик супермаркетдаги туссиз сувенирдан бошка нарса эмас. Ахолини кучириб юбориш эвазига дукон очганимизда келадиган валюта тушумидан кура? шахарни тарих билан боглайдиган ахоли катламидан жудо килишдан келадиган талафот кулами катта ва дахшатлидир”, — деди Светлана Горшенина
Озодлик 30 ноябрь куни Узбекистон президентининг Хивага ташрифи давомида килган баёнотларидан хабардор булган вилоят хокимлиги мулозими билан гаплашди.
Унинг айтишича? гап “тор уйда сикилиб яшаeтган хиваликлар учун шахардан узок булмаган жойда янги уйлар куриб бериш” хакида борган.
— Хива республика ахамиятидаги шахар хисобланади. Бу шахарда хам уй-жой буйича кийналиб президент порталига eзаeтган оилалар бор. Шахарнинг тарихий кисмида тор ва нокулай уйларда яшаeтганлар учун арзон уйлар куриб бериш хакида гап булди? — деди хокимлик мулозими.
Хивадаги “Ичан калъа” музей-курикхонаси илмий котиби Дилмурод Бобожонов Озодлик билан 30 ноябрь кунги сухбатда айтишича, “Ичан калъа” музей курикхона мажмуи деб номланган Хиванинг кадимий кисмидан хеч ким кучирилмайди:
— Хеч ким кучирилмайди. Улар яшаган тарихий хонадонлар хам бузилмайди. Якинда Узбекистон маданият вазири уринбосари шахсан келиб тарихий худудда курилаeтган иккита курилишни тухтатиб куйди. Моддий-маданий мерос объектлари давлат кадастрига алохида белги билан киритилган.
Айни пайтда музей илмий котиби Хива тарихий марказини халка тарзида ураган “Дишан калъа” кисмидаги баъзи оилалар кучирилиши ва одамларга тегишли иморатлар бузилиши режаланганлигини билдирди.
Сухбатдошга кура? “Дишан калъа” мажмуининг ЮНЕСКО умумжахон маданий мероси руйхатига кирмагани махаллий мулозимлар учун кул келмокда.
Узбекистон маданият вазирлигининг Озодлик сухбатлашган мулозими эса? Хиванинг “Дишан калъа” кисмида унлаб тарихий eдгорликлар мавжудлиги ва бу eдгорликлар Маданият вазирлиги томонидан химоя килинади.
— Хива масаласида биз ЮНЕСКО олдида масъулият олганмиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Францияга ташриф билан борганида Узбекистон ва ЮНЕСКО алокаларини ривожлантиришга каратилган 2021 йилгача хамкорлик дастурини имзолаган эди. Бу дастурда Хива ва унинг таркибий кисми булган шахар ахолиси мухим урин тутади? — деди мулозим.
Маданият вазирлиги мулозимига кура? умумжахон мероси руйхатига киритилган Хива шахридаги Ичан калъа мухофазаси кучайтирилган:
— Вазирлар Махкамаси “ЮНЕСКОнинг умумжахон мероси руйхатига киритилган Узбекистон Республикасидаги худудларни мухофаза килиш тугрисида”ги 435-сонли карорни 2018 йилнинг 9 июнида кабул килган. Агар Хива тарихий кисмидаги ахоли кучирилса, бу карорга зид булади, — деди мулозим.

Комментарии 0

Оставить комментарий

Ваш email не будет опубликован.