Idc узбекистон акт бозори усишини башорат килди — узбекистон

Idc узбекистон акт бозори усишини башорат килди — узбекистон
Халкаро IDC тадкикот ва консалтинг компанияси Узбекистон ахборот-коммуникация бозори усишини башорат килмокда, дея хабар берди IDC’нинг Олмаотада жойлашган минтакавий ваколатхонаси «Газета. uz»га. Хукуматнинг иктисодиётни ислох килиш, хусусан валюта сиёсати ва ташки савдо операцияларини эркинлаштириш борасидаги чоралари мамлакатдаги умумий бизнес иклимга, шу билан биргаликда АКТ бозорига хам ижобий таъсир курсатиши кутилмокда.
IDC фикрича, 2017 йилда Узбекистон АКТ бозори девальвация хамда иктисодиётнинг давлат ва корпоратив сектори кайта тикланиши шароитида аввал башорат килинган 4,8 фоиз урнига 6,9 фоизга усади.
Хизматлар сегментида энг куп усиш кайд этилади — 17,6 фоиз (13,3 фоиз). Бу усиш IT-курилмалар ва дастурий таъминот сегментларида мос равишда 6,1 фоиз (4,1 фоиз) ва 13,6 фоизни (12,4 фоиз) ташкил этади.
IDC хисоб-китобларига кура, хукуматнинг ташки савдо операциялари, валюта режими хамда Узбекистонда бизнесни юритиш шароитларини эркинлаштириш буйича барча режалари амалга ошган такдирда, АКТ бозорининг усиш суръатлари уртача 30 фоиздан зиёдрокни ташкил этади.
IDC тахминига кура, беш йилдан сунг Узбекистон АКТ бозори 2016 йил билан таккосланганда 83,5 фоизга усади. Бунда курилмалар сегменти 76,9 фоиз, ДТ — 145,2 фоиз, хизматлар — 171,5 фоиз усиши кутилмокда. Хукумат иктисодиётни рагбатлантириш буйича кушимча чоралар куллаган такдирда усиш суръатлари янада юкори булади.
Комментарии 0