Иэн александр хилл яна янги зеландиянинг узбекистондаги элчиси булди — узбекистон

Иэн александр хилл яна янги зеландиянинг узбекистондаги элчиси булди — узбекистон
28 июнь куни Узбекистон ташки ишлар вазири Абдулазиз Камилов Янги Зеландиянинг янги тайинланган фавкулодда ва мухтор элчиси (кароргохи Москва шахрида) Иен Александр Хиллни кабул килди.
Узбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар килишича, элчи вазирга ишонч ёрликларини топширди. Вазир элчини Узбекистонга тайинлангани билан табриклади ва самарали фаолият юритишида омад тилади.
Булиб утган сухбат чогида икки томонлама шаклдаги ва халкаро ташкилотлар доирасидаги хамкорликнинг хозирги холати ва истикболли йуналишлари мухокама килинди.
Аввал 2009?2012 йилларда Узбекистонда Янги Зеландия элчиси сифатида аккредитасия килинган Иен Александр Хилл хамкорликни янада ривожлантириш юзасидан узининг таклифлари билан уртоклашди.
Учрашувда икки давлат ишбилармон доиралари уртасида манфаатли муносабатларни фаоллаштиришга имкон берувчи савдо-иктисодий алокаларнинг норматив-хукукий асосини шакллантириш масалаларига алохида эътибор каратилди.
Комментарии 0