Игорь сергеев жахон чемпионатига чикиш учун майдонда улишга хам тайрман — узбекистон

Игорь сергеев: жахон чемпионатига чикиш учун майдонда улишга хам тайёрман — узбекистон
«Пахтакор» ва Узбекистон терма жамоаси хужумчиси Игорь Сергеев JFL. uz интернет-нашрига интервью берди. Сергеев интервью давомида терма жамоадаги муваффакиятсизликлари, мухлисларнинг эътирози ва ЖЧга чикиш имкониятларига тухталди.
– Нима учун термада гол ура олмаяпсиз, бунга кулай позицияда уйнамаётганиз сабабми?
– Бу бошка даражадаги уйин. Качон биз Филиппин ва шунга ухшаш жамоалар билан уйнаганимизда тулик устунлик киламиз. Бундай уйинларда эса имконият куп булмайди. Нафакат менда, балки жамоанинг бошка уйинчиларида хам, чунки ракиб жамоа яхши химояланади. Агар эътибор берган булсангиз, биз бир канча голларни стандартлардан киритганмиз. Химояни ёриб утиш эса жуда кийин. Улар жисмонан хам бакувват ва хам буй жихатдан устунликка эга. Агар менда 10та имконият булиб, гол уролмаганимда айтардим – «Ха, мен гол уролмайман». Аммо имкониятнинг узи булмаяпти-ку.
– Футболда харакат килмасанг, ракиб жамоа имконият бермайди-ку? (Эрон – Узбекистон 2:0 мисолида).
– Хакикатан хам бу футбол ва имконият хар доим булади. Хозир хамма жамоа бунга тиришмокда, биз хам бунга харакат киламиз. Ха, каерлардадир имконсиз холда колиб, ютказдик. Хозир хамма жамоа бир хил имкониятга эга, лекин хаммаси уйин тартибига карайди. Кайси жамоа химояни яхши ушласа ва имкониятлардан фойдалана олса, уша жамоа галаба козонади.
– Миллий терма жамоанинг хужум чизигига давогарлар куп. Ракобатдошларингиз тугрисида нима дея оласиз?
– Темурхужа билан яхши муносабатдаман. У яхши йигит. Агар менинг жойимда уни куришни исташса, нима хам дердим. Олдинда ёки чап канотда уйнашимни мен хал килмайман, буни мураббийлар хал килади. Мураббийлар оркасида хам буни кура оладиган жуда куп одамлар утиради. Баъзи пайтларда чап канот ярим химоясига куйишади, менимча хаммаси тугри уйланган.
– Мухлислар сизни терма жамоанинг хужум чизигида куришни исташмаяпти. Уларга кандай жавоб бера оласиз?
– «Термадан кет» дейишса, кулгим келади. Менга ишониб терма жамоага чакиришади, бу мен учун шараф, галаба учун хатто майдонда улишга хам тайёр булади футболчи. Лекин вазиятни тушунмайдиган баъзи бировлар «Термадан кет» дейди. Тасаввур килинг, сенга ишониб чакиришса, сен термага керак булсанг, кандай килиб «Йук, кечирасизлар, мен уйнамайман», деб уйга бориб, диванда ётасиз. Бу — соткинлик.
– Терма жамоанинг машгулотларидан ташкари, уз устингизда ишлайсизми?
– Ха албатта, уз устимда ишлайман, асосан индивидуал машгулотларимда дарвозани аник нишонга олиш буйича машклар билан ишлайман. Хамма айтади дарвоза бурчагига теп, дарвоза бурчагига теп, деб, лекин айтиш осон, уни бажариш кийин. Мен хам хохлайман гол уришни, албатта ютказишни истамайман, ахир мен узимга душман булмасам керак? Сиз айтгандек, хаммаси шундай осон булганида, мен хозир «Реал»да уйнаётган булардим.
– Охирги савол. Жахон Чемпионатига чикамизми йук-ми?
– Агар бу учун улиш керак булса, ман майдонда улишгаям тайёрман. Худо хохласа, албатта чикамиз.
Маъмур Пармонов сухбатлашди.
Комментарии 0